Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Сбх – ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекин келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар; Счх


Download 170.27 Kb.
bet56/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Сбх – ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган,
лекин келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар;
Счх – солиқ базасидан ҳисобот даврида чегириладиган
харажатлар;
Бом – беғараз олинган мулк;
Гролинган грант ва субсидиялар;
Д – олинган дивидендлар;
Фолинган фоизлар

  • Солиққа тортиладиган фойда (Стф) – бу солиққа тортиладиган даромаддан фойда солиғини ҳисоблаш учун имтиёз сифатида чегириб ташланадиган харажатларни айиргандан кейин қоладиган фойда суммаси, яъни :

Стф = Стд –И
Бу ерда : И – имтиёз сифатида солиққа тортиладиган даромаддан чегириладиган харажатлар ҳамда солиқдан озод этилган фойда суммаси.
Солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар деганда Солиқ кодекси ва «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом»га мувофиқ молиявий натижаларни шакллантиришда солиққача фойда суммасини камайтиришга олиб борилган, ҳисоботда сотиш таннархи, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибида акс эттирилган харажатлар тушунилади. Бундай харажатлар таркибига, чунончи меъёрдан ортиқ ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, меъёрдан ортиқ вакиллик харажатлари, моддий ёрдам ва компенсациялар, қишлоқ хўжалиги корхонасининг асосий воситалари ва бошқа активларини сотиш ва бошқа чиқимларидан кўрилган зарарлар ва бошқа шу каби харажатлар киради. Уларнинг тўлиқ рўйхати Солиқ кодексида (147-модда) ва «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом»нинг 1-иловасида келтирилган. Солиқ қонунчилига асосан қишлоқ хўжалиги корхоналари солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатларни мустақил ҳисоблашлари, улар суммасини фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатишлари лозим.
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекинда келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9440 «Келгусида солиқ базасидан чегириладиган харажатлар» счётда акс эттирилган харажатлар тушунилади. Бундай харажатларнинг тўлиқ рўйхати Солиқ кодексида (146-модда) ва «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом»нинг 2-иловасида келтирилган. Ушбу харажатлар ҳам фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатилади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling