Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Дебет 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» Кредит


Download 170.27 Kb.
bet53/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Дебет 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Қишлоқ хўжалик корхоналарини бюджетга ягона солиқ тўлови бўйича қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

Умумбелгиланган солиқлар

Ягона ер солиғини ҳамда ягона солиқ тўловини тўловчилари мақомига мос келмайдиган қишлоқ хўжалик корхоналари қуйидаги умумбелгиланган солиқларни тўловчилари ҳисобланадилар:


*ҚҚС;
*фойда солиғи;
*мол-мулк солиғи;
*ер солиғи;
*сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлов;
*ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари тўлайдиган ушбу умумбелгиланган солиқ тўловлари солиқ қонунчилиги ҳужжатларида келтирилган тартибларда ҳисобланади ва бюджетга ўтказиб берилади. Қуйида уларнинг айримларига тўхталамиз.
ҚҚС. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар, бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар, мулкни ижарага бериш, уларни сотиш, бепул бериш ва бошқа сотиш операциялари бўйича ҚҚС тўловчи ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар, иш ва хизматларни сотишдан олинган ҚҚС суммаси белгиланган ставка (20 фоиз) бўйича иккита усулда қуйидаги формулалар асосида аниқланади:
(1) - усул. Солиққа тортиладиган айланма ҚҚСсиз белгиланганда:
Сққс = Сай х С / 100 (1)
бунда: Сққс - буюртмачилардан ундириладиган солиқ суммаси;
Сай - солиққа тортиладиган айланма;
С - қўшилган қиймат солиғи ставкаси.
(2)-усул. Солиққа тортиладиган айланмада ҚҚС ҳам ҳисобга олинганда:
Сққс = Тқ х С / (С + 100) (2)
бунда: Тқ - қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган айланма.
Мисол: Харидорларга сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қиймати ҚҚС билан биргаликда счёт-фактура бўйича 72 млн сўм, дейлик.
Ушбу мисол бўйича сотишдан олинган ҚҚС суммаси (2)-формулага асосан топилади ва у 12 млн. сўмни (72 * 20 % / 120 %) ташкил этади. Бу ҳолда сотилган маҳсулотнинг ҚҚСсиз сотиш қиймати 60 млн сўмдан (72-12) иборат бўлади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида сотишдан олинган ҚҚС суммаси ҚҚСсиз сотиш қийматидан (1)-формула бўйича ҳисобланганда ҳам 12 млн. сўмни (60 * 20% / 100 %) ташкил этади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида нақдсиз пулга сотилган товар-моддий бойликлар, иш ва хизматларга тўғри келадиган ҚҚС суммаси харидорлар ва буюртмачиларга тақдим этилган счёт-фактураларда алоҳида устунчада кўрсатилади. ҚҚС суммаси харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётларнинг жами суммасига киритилади. Ҳисобланган ҚҚС суммасига счёт-фактуралар асосида қуйидагича ёзув қилинади:

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling