Дебет 4010 «Олинадиган счётлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Нақд пулга сотилган товар-моддий бойликлар, иш ва хизматларга тўғри келувчи ҚҚС суммаси буюртмачидан кассага кирим қилинган жами тушум таркибида ўз аксини топади ва унга қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси сотишдан олинган ҚҚС суммасидан таъминотчиларга товар-моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ҳамда счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммасини айириш йўли билан топилади.
21-сон БҲМСга мувофиқ таъминотчиларга товар-моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ва счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммаси ҳисобот даври мобайнида 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида тўпланади. Бунда 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6100 «Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётлари кредитланади.
Ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25 санасигача қишлоқ хўжалик корхоналари давлат солиқ органларига ҚҚС ҳисоб-китобини белгиланган шаклда тақдим этишлари лозим. Шунингдек, улар солиқ идораларига ҚҚС ҳисоб-китобига илова тариқасида солиқ даври мобайнида олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича счёт- фактуралар реестрини тақдим этишлари лозим.
ҚҚС ҳисоб-китоби, шунингдек унга илова қилинадиган реестр ва тақсимот асосида 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида тўпланган сумманинг камайтиришга олиб борилган қисмига бухгалтерияда қуйидаги ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари».
Камайтиришга олиб борилмаган ва бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига мутаносиб усул бўйича аниқланган ҳамда киритилган ҚҚС суммасига қуйидагича қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |