Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Фуқаровий даъвогар тариқасида эътироф этиш тўғрисида
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- А Н И Қ Л А Д И М
- Қ А Р О Р Қ И Л Д И М
- Туман прокуратураси терговчиси 1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
Фуқаровий даъвогар тариқасида эътироф этиш тўғрисида
Қ А Р О Р ____ йил _______ _______________ (кун, ой) (ҳудуд) Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М: “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ қошидаги “8-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси Т.Парпиев ўзига бириктирилган “Man” русумли давлат рақами 01 018 JPS бўлган автобусда йўл транспорт ҳодисаси содир этганлиги натижасида бошқарувидаги автобусга техник шикаст етганлиги оқибатида “8-автобус саройи” МЧЖга 36.970.000 сўмлик кўп миқдорда моддий зарар етказилган. Айбланувчи Т.Парпиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган. Жиноят натижасида Т.Парпиев томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ қошидаги “8-автобус саройи” МЧЖга жами 36.970.000 сўмлик моддий зарар етказилган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ қошидаги “8-автобус саройи” МЧЖ маъмурияти 12.03.2017 йилда туман прокурорига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жамият юристконсульти С.Абдуллаевни ишда фуқаровий даъвогар тариқасида эътироф этишни илтимос қилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 56-57, 64, 275, 276 ва 277-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И М: 1. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ қошидаги “8-автобус саройи” МЧЖ юристконсульти С.Абдуллаев мазкур жиноят иши бўйича фуқаровий даъвогар тариқасида эътироф этилсин ва қарорнинг нусхаси жамиятга тақдим қилинсин. 2. Фуқаровий даъвогарга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 57-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилсин. 3. Қарорнинг нусхаси маълумот учун туман прокурорига юборилсин. Туман прокуратураси терговчиси 1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов Ушбу қарорнинг нусхасини 20__ йил “___”__________ куни олдим, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 64-моддасига асосан, менга ЖПКнинг 57-моддасида назарда тутилган фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, яъни фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш; далиллар тақдим қилиш; қўзғатилган даъво бўйича тушунтиришлар бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш, илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирувчидан, терговчидан, прокурордан ёки суддан даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақида илтимос қилиш; дастлабки тергов тамом бўлгандан сўнг, ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш; биринчи инстанция ва кассация инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса назорат инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар бериш, суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоят қилиш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдиришга ҳақли эканлиги, шунингдек, фуқаровий даъвогар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва уларнинг талабларига асосан фуқаровий даъвога тегишли бўлган далиллар тақдим этиши, ҳақиқатни аниқлашга ёрдам берадиган далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги, ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт эканлиги тушунтирилди. Шунингдек, фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган шахс айни вақтда жабрланувчининг барча ҳуқуқларидан фойдаланиши ва унинг мажбуриятларини бажариши лозимлиги тушунтирилди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling