Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар тариқасида
эътироф этиш тўғрисида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)
Яккасарой туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
Дастлабки тергов ҳужжутларга кўра, 20.08.2017 йил соат 2330да Р.Ачилов ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида жиноий шериги Д.Мўминов билан жиноий тил бириктириб, юзларига ниқоб таққан холда, резина таёқ билан қуролланиб, Яккасарой тумани, У.Носир кўчаси, 14-уй,
21-хонадонга ойнани синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда бостириб кириб, хонадон эгаси Х.Камоловага ҳужум қилиб, уни ўлдириш билан қўрқитиб, резина таёқ билан танасининг турли жойларига тан жароҳати етказиб, хонадондаги шкаф ичидаги Х.Камоловага тегишли бўлган жами 25.000 АҚШ долари
ва 12.000.000 сўм миқдоридаги тилла соат ҳамда билагузукларни босқинчилик йўли билан эгаллашган.
22.08.2017 йилдаги суд-тиббий экспертизасининг 177-сонли хулосасига кўра, Х.Камоловага ўртача оғир тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
22.08.2017 йилдаги Марказий банкнинг 155-сонли маълумотномасига кўра,
1 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 8100 сўмни, яъни 25.000 АҚШ доллари 202.500.000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган.
Айбланувчи Р.Ачилов ва Д.Мўминовлар ўзларининг жиноий ҳаракатлари билан Х.Камоловага жами 214.500.000 сўм миқдорида моддий ҳамда жисмоний зарар етказганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
54, 56-57, 64, 275-277-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. Фуқаро Х.Камолова мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар тариқасида эътироф этилсин.
2. Бу ҳақда унга эълон қилиниб, қарорнинг нусхаси тақдим қилинсин.
3. Қарорнинг нусхаси маълумот учун туман прокурорига юборилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |