Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet24/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

А Н И Қ Л А Д И М:

18.09.2017 йил соат 0900ларда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими Давлат инспектори Р.Оқилов ва техник кузатув шўъбаси мутахассиси С.Асадовлар Миробод тумани, Дўстлик кўчасида жойлашган“Акромжон” МЧЖга қарашли “Оқ қайин” хўжалик моллари дўконига электр ҳисоблаш ускунасининг тўғри ишлаётганлигини кўздан кечириш ва муҳрлаш мақсадида борган вақтларида дўкон ишчиси Ш.Джураев уларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолати бўйича далолатнома тузмаслигини талаб қилиб, Р.Оқиловнинг юз, қулоқ, кўкрак ва ўнг қўл билагига уриб, тан жароҳати етказган.


Суд-тиббий экспертизасининг 20.09.2017 йилдаги 177-сонли хулосасига кўра, Р.Оқиловга “Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил тан жароҳати” етказилганлиги аниқланган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текширувининг
22.09.2017 йилдаги хулосасида бюронинг Миробод туман бўлими давлат инспектори Р.Оқилов ва техник кузатув шўъбаси мутахассиси С.Асадовлар томонидан хизмат вазифалари қонуний амалга оширилиб, улар томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда фуқаро Ш.Джураевнинг ҳаракатларида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш жинояти аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, ЖПКнинг 15-моддаси, 321-моддаси, 322-моддаси4-банди, 330-моддаси, 331-моддаси 1-банди, 336-моддаси1-банди, 345 ва 382-моддаларини қўллаб,


Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1. Фуқаро Ш.Джураевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг


219-модда1-қисми билан жиноят иши қўзғатилсин.
2. Иш бўйича дастлабки терговни олиб бориш туман прокуратураси катта терговчиси Б.Бекжоновга топширилсин.
3. Ушбу қарор тўғрисида манфаатдор томонларга маълум қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 338-моддасига асосан қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
4. Қарор нусхаси туман прокурорига юборилсин.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling