А Н И Қ Л А Д И М:
Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи С.Салманов 05.11.2017 йил соат 0015ларда Чилонзор тумани, Қатортол кўчасидан Ширин кўчаси томонига қараб ўзига тегишли бўлган “Nexia” русумли, давлат рақами 00А001АА бўлган автомашинасини маст ҳолатда бошқариб келиб, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 65-банди, яъни “ҳаракат икки томонлама бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлакларга чиқиш тақиқланади” – деб, белгиланган қоидаси талабларига амал қилмай, катта тезликда қарама-қарши йўналишга чиқиб, ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Гузар маҳалласи, Дўстлик кўчаси, 9-уйда яшовчи В.Валиевнинг бошқарувидаги “Lacetti” русумли, давлат рақами 00В001ВВбўлган автомашинасининг чап томон қисмига тўқнашиб, йўл транспорти ҳодисаси содир қилган ва жавобгарликдан қутилиш мақсадида ҳодиса жойидан яширинган. Натижада, фуқаро В.Валиев ҳодиса жойида вафот этган.
Ушбу ҳодисада С.Салмановнинг ҳаракатларида транспорт воситалари ҳаракатини бузиш ва хавф остида қолдириш жинояти аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 15-моддаси, 36-моддаси, 321-322-моддалари, 330-моддаси 1-банди, 331, 336, 345 ва 350-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. 15.04.1979 йилда туғилган С.Салмановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилсин.
2. Мазкур жиноят ишини иш юритувига олиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилсин.
3. Ушбу қарор тўғрисида манфаатдор томонларга маълум қилинсин ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 338-моддасига асосан қарор устидан вилоят прокурорига шикоят қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
4. Қарорнинг нусхаси Чилонзор туман прокурорига юборилсин.
Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
9-намуна
Жиноят ишини қўзғатиш ва дастлабки терговни
Do'stlaringiz bilan baham: |