Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Жиноят ишини қўзғатиш ва дастлабки терговни
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- А Н И Қ Л А Д И М
- Қ А Р О Р Қ И Л Д И М
Жиноят ишини қўзғатиш ва дастлабки терговни
терговчилар гуруҳига топшириш ҳақида Қ А Р О Р ____ йил _______ _______________ (кун, ой) (ҳудуд) Наманган вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Б.Бекжонов фуқаро Р.Усмановнинг вафот этганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М: Наманган вилояти, Учқўрғон туман ИИБ навбатчилик қисмининг 11.02.2017 йил соат 0630ларда берган хабарига кўра, шу куни соат 0230 ларда Учқўрғон тумани, “Форобий” маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 36-уйда яшовчи Усманов Рахмон Абдулахадовичнинг яшаш уйига номаълум шахс ниқобланган ҳолда девор орқали ошиб тушиб, Р.Усманов ухлаб ётган хонага кириб, ундан тилла буюм ва пул беришни талаб қилаётган вақтида турмуш ўртоғи М.Усманова хонага кириб қолиб, унга пул йўқлигини айтганлиги сабабли, номаълум шахс Р.Усмановнинг чап кўкрак соҳасига 2 марта, чап биқин соҳасига 1 марта, билак соҳасига 1 марта қасддан пичоқ уриб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган. Натижада Р.Усманов туман марказий шифохонасида кўрсатилган тез тиббий муолажаларга қарамасдан, шу куни вафот этган. Юқоридагиларга асосан, номаълум шахснинг ҳаракатларида қасддан одам ўлдириш жинояти таркиби мавжудлиги ва жиноят номаълум шахс томонидан тамагирлик ниятида содир этилганлиги, жиноят содир этган шахсни қидириб топиш ва бошқа бир қатор кенг ҳажмдаги тергов ҳаракатларини ўтказиш лозимлиги ҳамда тергов ҳаракатларининг мураккаблигини эътиборга олган ҳолда, жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари олиб бориш ҳамда жиноят иши юзасидан малакали ходимлардан иборат тергов гуруҳи тузиш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 15-моддаси, 321-моддаси, 322-моддаси 4-банди, 330-моддаси 1-банди, 331-моддаси, 336-моддаси 2-банди, 354-моддасини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И М: 1. Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилсин. 2. Жиноят иши бўйича вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими катта терговчиси Б.Бекжонов раҳбарлигидаги ва аъзолари шу бўлим катта терговчилари А.Ахмедов ва А.Арслоновлардан иборат таркибда тергов гуруҳи тузилсин. 3. Жиноят ишини ўз иш юритувига олиш тергов гуруҳи раҳбари Ш.Шукуровга топширилсин. 4. Қарорнинг нусхаси вилоят прокурорига юборилсин. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling