Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Гумон қилинувчи: ______________(Ф.И.Ш)


Download 0.83 Mb.
bet31/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Гумон қилинувчи: ______________(Ф.И.Ш)
Жиноят ишини қўзғатиш, иш юритувига олиш, шахсни гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиш ва ушлаб туриш тўғрисида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов ушбу куни фуқаролар М.Келдиев, Ш.Келдиева ва Ш.Алиеваларнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилганлиги ҳодисаси бўйича тўпланган материаллар билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

15.08.2017 йил соат 0530ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайрам кўчаси, 38-уйда яшаган М.Келдиев, Ш.Келдиева ва Ш.Алиеваларнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.


Аниқланишича, 14.08.2017 йил соат 2100ларда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Спутник даҳаси 17-уй, 28-хонадонда яшовчи А.Валиев Миробод тумани, Сайрам кўчаси, 38-уйда яшовчи М.Келдиевнинг уйига келиб, уй эгасига фарзанди Ф.Келдиев билан бирга Навоий вилоятида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаганлигини, ҳозир унинг олдидан келганлигини ва тунашга жойи йўқлигини билдиргач, хонадон эгалари унга уйида тунаб қолишга рухсат берган.
А.Валиев шу куни мазкур хонадонда тунаб қолиб, 15.08.2017 йил
соат 0500ларда уйдан номаълум томонга чиқиб кетаётганида МФЙ раиси Т.Бўриевуни кўриб қолиб, ушбу нотаниш шахсни фуқаро М.Келдиевнинг хонадонида қандай ишлари бўлиши мумкинлигини ўйлаб, уйга кирганида М.Келдиев, Ш.Келдиева ва Ш.Алиеваларнинг мурдалари қонга беланган ҳолда ётганлигини кўриб, дарҳол туман ИИБга хабар берган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида қотиллик жинояти фуқаро А.Валиев томонидан содир этилганлиги гумон қилиниб, шу йилнинг
18 август куни соат 0830ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги “Тешик қопқоқ” қабристонида марҳум онасининг қабрини зиёрат қилаётган пайтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Унинг шахси ва ушланишининг асослилиги текширилганда, эгнидаги футболкаси ва шимида йиртилган жойи бўлиб, уларда қонга ўхшаш доғлар мавжудлиги ҳамда шимининг чўнтагида 3.000.000 сўм пул борлиги аниқланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.
М.Келдиев, Ш.Келдиева ва Ш.Алиеваларнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,ж” бандларида назарда тутилган, яъни икки ва ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш жинояти аломатлари мавжуд.
М.Келдиев, Ш.Келдиева ва Ш.Алиеваларнинг фуқаро А.Валиев томонидан қасддан ўлдирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида гумон қилиш учун асослар мавжудлигини инобатга олиб, уни қасддан одам ўлдирганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиб, ушлаб туриш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 15-моддаси, 220-221-моддаси 2,3-бандлари, 321, 322, 331-моддалари, 336-моддаси 3-банди, 350, 359 ва
360-моддаларини қўллаб,



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling