Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- А Н И Қ Л А Д И М
Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида
Қ А Р О Р ____ йил _______ _______________ (кун, ой) (ҳудуд) Чилонзор туман прокуратураси катта терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов Тошкент шаҳар Статистика бошқармасида ўтказилган текшириш юзасидан тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М: Ўзбекистон Республикаси Давлат молиявий назорат Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Статистика бошқармасида харажатлар сметасининг ижроси бўйича ўтказилган текширишда, бошқарма бошлиғи О.Ишчанов ва бош ҳисобчи О.Юсуповлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 180-моддасида қайд этилган интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмаслиги ҳақидаги талабга зид равишда, 2016-2017 йиллар давомида ҳаракатдаги интизомий жазоси бўлган бошқарма ходимлари А.Ўтамуратовга 462.400 сўм, О.Ишчановга 2.471.000 сўм, Х.Садуллаевга 1.621.000 сўм ҳамда О.Юсуповга 1.312.000 сўм жами 3.666.800 сўм моддий рағбатлантириш пули ҳисоблаб, шундан 2.933.400 сўмини тўловга тақдим қилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 183-моддаси 1-банди мазмунига кўра, олиб ташланмаган интизомий жазо чораси қўлланилган кундан бошлаб 1 йил муддат давомида амал қилади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61-моддасида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш шахсни мазкур модда билан маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 йилдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 11-сонли қарорига кўра, мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб тавсифланиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси 3-қисми мазмунига кўра, башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож деб ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиши шахсни ЖКнинг 205-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2017 йилдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-5245-сонли Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-қисми 1-кичик бандига кўра, иш ҳақи – ойига 172 240 сўмни қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг саккизинчи бўлимида энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор кўп миқдор деб белгиланган. Юқорида қайд қилинганларга кўра, Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларининг таркиби кўринсада, бироқ аниқланган зарарнинг миқдори жиноят таркибини бермаслигини инобатга олиб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва бошқарма бошлиғи О.Ишчанов ҳамда бош ҳисобчи О.Юсуповларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисмида назарда тутилган “Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш”да ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, уларга нисбатан маъмурий жавобгрликка оид иш қўзғатиш лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди, 330-моддаси 2-банди, 333-334-моддаларига асосан МЖтКнинг 61, 245-моддаларини қўллаб, Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling