Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet47/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1. 15/1001-сонли терговга қадар текширув материалларида аниқланган ҳолатлар юзасидан Исмаилов Шоназар Шомуродовичга нисбатан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 05.01.2017 йилдаги қонуний кучга кирган ҳукми мавжудлигини инобатга олиб, ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 4-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилсин1.


2. Жиноят ишини қўзғатишнинг рад қилинганлиги ва рад қилиш асослари тўғрисида манфаатдор томонларга маълум қилиниб, уларга ушбу қарор юзасидан Миробод туман прокурорига шикоят қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
3. Қарорнинг нусхаси Миробод туман прокурорига юборилсин.
Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
Ушбу қарор менга 20___ йил “___” ____________ куни эълон қилинди. Унинг мазмуни ва моҳияти тушунтирилди.

Фуқаро: (имзо) Ш.Исмаилов

20-намуна


Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов фуқаро Ф.Абдуллиннинг тан жароҳати олганлиги юзасидан тўпланган 15/1001-сонли материаллар билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

12.02.2018 йил Миробод тумани, Нукус кўчаси, 16-уйда яшовчи


16.03.1991 йилда туғилган фуқаро Ф.Абдуллин тан жароҳатлари билан РШТЁИМнинг травматалогия бўлимига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганда, Ф.Абдуллин 12.02.2018 йилда “Steam bar” кафеси олдида амакисининг ўғли М.Абдуллин билан ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида тан жароҳати олганлигини маълум қилиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, ариза бериш ҳамда суд-тиббий экспертизасидан ўтишдан бош тортган.
РШТЁИМнинг 12.02.2018 йилги тиббий маълумотномасига кўра, Ф.Абдуллинда “юз қисми шилинмалар ва қонталашлари, бош мия ёпиқ жароҳати, ўнг кафт ички қисми шилинмаси, ўнг оёқ болдир қисми қонталаш” жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда М.Абдуллиннинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, яъни қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 325-моддаси талабларига кўра, ЖКнинг 105-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятлар бўйича жиноят ишлари айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчининг берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 6-бандига асосан иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, шахснинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 333-моддаси 1-қисми мазмунига кўра, ушбу Кодекснинг 83-моддаси 1 ва 2-бандлари ҳамда 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 3-8-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш рад қилинади.
Қайд қилинганларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш мақсадга мувофиқ.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 84-моддаси 1-қисми
6-банди, 330-моддаси 2-банди ва 333-моддасини қўллаб,



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling