Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туман прокуратураси терговчиси 1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
- Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида Қ А Р О Р
- А Н И Қ Л А Д И М
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. 15/1091-сонли терговга қадар текширув материаллари бўйича 1973 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида туғилган, Чилонзор тумани, Алгоритм даҳаси, 15-уй, 54-хонадонда яшовчи, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, депутатликка сайланмаган, “Миробод саноат ва хизмат кўрсатиш” касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш амалиёти устаси Султанов Қадамбой Машариповичнинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12.12.2013 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорининг 2-бандини қўллаб, мазкур қарорнинг 5-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиб, жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида Миробод туман прокурорига тақдимнома киритилсин.1 2. Мазкур қарор манфаатдор томонларга маълум қилинсин. Туман прокуратураси терговчиси 1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов Ушбу қарор менга 20___ йил “___” ____________ куни эълон қилинди. Унинг мазмуни ва моҳияти тушунтирилди. Фуқаро: (имзо) Қ.Султанов 18-намуна Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида Қ А Р О Р ____ йил _______ _______________ (кун, ой) (ҳудуд) Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов “Оқова таъмир сервис” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида ўтказилган текшириш юзасидан тўпланган 15/1234-сонли материаллар билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М: Терговга қадар текширув материалларига кўра, “Оқова таъмир сервис” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси М.Игамберганов АТБ “Агробанк” Миробод филиалидан олинган кредит маблағларига ширкат хизмат кўрсатувчи уйларда “мукаммал таъмирлаш” ишлари доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ҳақиқатда Миробод тумани, Паҳлавон Махмуд кўчаси, 59-уйнинг томида 16.916.626 сўмлик полизол (юмшоқ тўшама) ётқизиш ишларини бажармасдан, 2016 йил ноябрь ойида 17.987.216 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида тузилган (Форма-2) далолатнома ва (Форма-3) ҳисоб-фактураларга полизол ётқизиш ишлари тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги сохта маълумотларни киритиб, банк муассасасига ҳақиқатда бажарилмаган ишларни тақдим қилиб, далолатнома ва ҳисоб-фактураларни имзолаб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг жами 16.916.626 сўм маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Қайд қилинганларга кўра, М.Игамберганов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилган. Миробод туман ФҲДЁ бўлимининг I-HR 0087839-сонли ўлим ҳақидаги гувоҳномасига кўра, М.Игамберганов 28.06.2016 йилда гипертания касаллигининг 2-босқичи сабабли вафот этганлиги аниқланган. Терговга қадар текширув давомида марҳум М.Игамбергановнинг турмуш ўртоғи Г.Юнусова туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, унда турмуш ўртоғи М.Игамбергановнинг айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад этишни сўраган. Бинобарин, ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-банди мазмунига кўра, башарти, айбланувчи, судланувчининг яқин қариндошлари рози бўлса, жиноят иши айбланувчи, судланувчи вафот этган ҳолларда шахснинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши мумкин. Қайд қилинганларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан марҳум М.Игамбергановнинг вафот этганлиги муносабати билан жиноят иши қўзғатишни рад этиш мақсадга мувофиқ. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 84-моддаси 1-қисми 3-банди, 330-моддаси 2-банди, 333-моддасини қўллаб, Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling