Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Миробод туман прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet44/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Миробод туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
20__ йил “___”________
чиқиш №15/_____

17-намуна




Жиноят иши қўзғатишни рад этиб, айблилик масаласини ҳал этмасдан туриб амнистия тўғрисидаги қарорни қўллаб жавобгарликдан озод этиш юзасидан тақдимнома киритиш ҳақида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов тумандаги айрим касб-ҳунар коллежларида ўтказилган текшириш юзасидан тўпланган материаллар билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М :

24.08.1973 йилда туғилган Қ.Султанов 2012 йилдан “Миробод саноат ва хизмат кўрсатиш” касб-ҳунар коллежи (КҲК)нинг ишлаб чиқариш устаси вазифасида ишлаб келиб, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятини қуйидаги вақт, усул ва ҳолатларда содир этган.


Жумладан, Қ.Султанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2012 йилдаги 367-сонли қарорига илова бўлган “Ўзбекистон Республикаси ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Олий ва ўрта-махсус вазирлигининг Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим маркази директорининг 2450-сонли буйруғи билан тасдиқланган низомнинг II боб 5-қисмининг 2-банди, яъни ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиёти ўтамаган ўқувчиларни бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш кераклиги тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмасдан, “Миробод саноат ва хизмат кўрсатиш” КҲКнинг “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” йўналиши 95/11 ТХК гуруҳи ўқувчилари Д.Султонов, Ш.Собиров ва С.Қуронбоевлар ишлаб чиқариш амалиётини ўтамасдан, Россия Федерациясида бўлган даврда, уларни ишлаб чиқариш амалиётини ўтамаганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд қилмасдан, Д.Султоновни ишлаб чиқариш амалиётини ўтаганлиги тўғрисида унинг рейтинг дафтарчасига, Ш.Собиров ва С.Қуронбоевларга гуруҳ журналига баҳо қўйиб, расмий ҳужжатларни қалбакилаштирган.
Қ.Султанов ўзининг юқоридаги хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12.12.2013 йилдаги амнистия тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, унинг 2 ва 5-бандларига асосан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан олиб борилаётган барча ишларнинг тугатилиши белгиланган.
Қ.Султанов томонидан содир этилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 15-моддасига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришлигини ҳамда Қ.Султановнинг унга нисбатан 12.12.2013 йилдаги амнистия актини қўллаб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиб, жиноий жавобгарликдан озод қилишни сўраб берган аризаси, шунингдек, унга нисбатан мазкур амнистия актини қўллашга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Қ.Султановнинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиб, 12.12.2013 йилдаги амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида туман прокурорига тақдимнома киритиш лозим.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 2-банди,
330-моддаси 2-банди, 333-моддаси ва 587-588-моддаларини қўллаб,



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling