Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
А Н И Қ Л А Д И М:
Миробод туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан 13.02.1988 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида туғилган Г.Магафурованинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ва унинг номига 19.03.2006 йилда туман ИИБ томонидан CА 1241066 серия рақамли фуқаролик паспорти расмийлаштирилиши юзасидан хизмат текшируви ўтказилган. Унга кўра, Г.Магафурованинг онаси А.Магафурова Ўзбекистон фуқаролигига мансуб бўлмаганлиги сабабли Г.Магафурова ҳам Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмасада, Миробод туман ИИБ томониданЎзбекистон Республикасининг 02.07.1992 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига зид равишда19.03.2006 йилда фуқаро Г.Магафуровага CА 0000001 серия рақамли фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилган. Бундан ташқари, Г.Магафурова ушбу паспорт асосида 19.09.2009 йилда Чилонзор туман ИИБдан CТ 0000002 серия рақамли, мазкур паспорт асосида 14.02.2013 йилда Миробод туман ИИБдан CТ 4810929 серия рақамли, унга асосан 16.09.2014 йилда Миробод туман ИИБдан АТ 6973465 серия рақамли ва ҳозирги кунда фойдаланиб келаётган 12.12.2015 йилда Яшнобод туман ИИБ томонидан берилганАА 7766113 рақамли фуқаролик паспортини расмийлаштириб олган. Миробод туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими собиқ бошлиғи Б.Юсупов ҳолат юзасидан берган тушунтириш хатида 2005-2006 йиллар давомида Миробод туман ИИБ паспорт бўлими бошлиғи лавозимида ишлаганлигини, фуқаро Г.Магафуровага 19.03.2006 йилда CА0000001 серия рақамли фуқаролик паспортини расмийлаштириб бериш давомида, ҳужжатларни лозим даражада ўрганмаганлигини, жумладан, Г.Магафурованинг онаси А.Магафурова Ўзбекистон фуқаролигига мансуб бўлмаганлиги сабабли, Г.Магафурова ҳам Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаслигини ва унга Ўзбекистон фуқаролик паспорти берилиши қонунга зид эканлигини билмаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Қайд қилинганларга кўра, туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими собиқ бошлиғи Б.Юсупов давлат органи мансабдор шахси бўла туриб, ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда, 19.03.2006 йилда Г.Магафуровага CА 0000001 серия рақамли фуқаролик паспортини расмийлаштириб бериб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказган. Миробод туман ИИБ М ва ФРБ собиқ бошлиғи Б.Юсупов ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят шу Кодекснинг 15-моддаси 2-қисмига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ҳисобланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 64-моддаси мазмунига кўра, агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб уч йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади. Юқоридагиларга кўра, Б.Юсупов томонидан жиноят содир қилинган кундан шу кунга қадар ўн йилдан ортиқ муддат, яъни шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад қилиш лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-банди, 330-модда 2-банди ва 333-моддасини қўллаб, Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling