Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТЛАР ТУШУНЧАСИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ


Download 0.83 Mb.
bet8/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

1. ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТЛАР ТУШУНЧАСИ
ВА ХУСУСИЯТЛАРИ



Жиноят, жиноят-процессуал ва бошқа қонун нормаларини тўғри қўллаш ва процессуал ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва прокурор кундалик фаолиятида ўз иш юритувидаги материал, жиноят ишлари ва бошқа ҳужжатлар хусусиятидан келиб чиқиб, жиноят ва жиноят-процессуал қонун нормаларини қўллаган ҳолда у ёки бу процессуал ҳужжатни расмийлаштиради.
Шу боис, қонун нормаларини тўғри қўллаш ва тергов-процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришда терговга қадар текширув олиб борувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчида қуйидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш ва уларга риоя этиш талаб этилади:
– жиноят ишлари бўйича процессуал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш;
– ҳуқуқий вазият ва унга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий нормаларни мустақил таҳлил қила олиш;
– процессуал ҳужжатларни тузиш услуби, процессуал ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
– юридик атамаларни билиш, уларни тўғри талқин қила олиш;
– далилларни таҳлил қилиш, улар асосида вазиятни аниқлаш, уларга юридик баҳо бериш орқали қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилиш;
– жиноят процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда тергов-процессуал ҳаракатларни олиб бориш ҳамда процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш;
– процессуал ҳужжатларнинг турлари ва аҳамияти, тузилиши, мазмуни ва расмийлаштириш тартибини, процессуал ҳужжатларга қўйиладиган талабларни билиш, процессуал ҳужжатларни таснифлай олиш.
Ҳар бир процессуал ҳужжат амалдаги қонунчилик талабларига мос бўлиши лозим, бу эса, ўз навбатида, ишни судга қадар юритиш ва одил судловни амалга ошириш жараёнида қонунийликка риоя этилишининг асосий кафолатларидан бири сифатида хизмат қилади.
Процессуал ҳужжатлар – қонун талабларини бажаришнинг ифодаси
ва процессуал қонун нормаларини қўллаш ва қайд этиш воситаси ҳисобланади. Ишни судга қадар юритиш, яъни терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов процессуал ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ тизимли жараённи қамраб олади.
Ушбу жараёнда шахс ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ процессуал мажбурлов чораларини қўллашда (ушлаб туриш, эҳтиёт чорасини танлаш, лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ва ҳ.к.) бунга қонуний асослар мавжудлигига жиддий эътибор бериб, процессуал ҳужжатларни тузиш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, ҳужжат – ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган факт ва воқеаларни тасдиқловчи, лозим даражада тузилган ва зарурий реквизитлари (штамп, имзо, муҳр, сана, тартиб рақами) мавжуд бўлган ёзма ҳужжат.
Процессуал ҳужжатларнинг хилма-хиллигидан келиб чиқиб, уларнинг қуйидаги юридик белгиларга эга бўлишини кўрсатиш мумкин:
– процессуал ҳужжатлар махсус ваколатли мансабдор шахслар фаолиятининг ҳуқуқий шаклидир;
– уларнинг мақсади ва характери муайян юридик натижаларга олиб келади;
– процессуал ҳужжатлар муайян реквизитларга эга бўлади;
– процессуал ҳужжатлар асосида қонунийлик принципи ётади.
Шунингдек, процессуал ҳужжат деганда тергов ҳаракатининг йўналишини белгиловчи, муайян шаклга эга бўлган, тегишли тергов органи фаолияти натижасида тузилган ёки чиқарилган ҳужжатни ҳам тушуниш мумкин.
Тергов-процессуал ҳужжатларга қўйиладиган талаблар қонун нормалари мазмуни ва тергов амалиёти натижасида шаклланган тажрибадан келиб чиқиб белгиланади.
Жиноят ишини юритишда бошқа ҳужжатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар иш юритиш ҳужжатлари дейилади ва уларнинг шакли процессуал қонун билан белгиланмайди. Иш юритиш ҳужжатлари учун шакл ва мажбурий реквизитлар кўпинча идораларнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади. Шу сабабли уларни процессуал ҳужжатлар деб бўлмайди.
Процессуал ҳужжатларнинг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling