Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


 Қарорларни қайд этувчи ҳужжатлар


Download 0.83 Mb.
bet10/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

2. Қарорларни қайд этувчи ҳужжатлар.
Жиноят иши юритувининг ваколатли иштирокчилари томонидан чиқариладиган қарорларини белгиловчи ҳужжатлар тергов ҳаракатларининг муҳим қисми ҳисобланади.
Қарор – ишни судга қадар юритиш босқичида терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан қабул қилинадиган, ўзида муайян хулосаларни асослантирадиган ва баён қиладиган процессуал ҳужжат (айблов хулосаси ва айблов далолатномаси бундан мустасно).
Кўплаб қарорлар имзолангандан сўнггина кучга киради. Уларнинг айримлари учун прокурор розилиги ёки санкцияси, суднинг розилиги ёхуд суриштирув органи бошлиғи томонидан тасдиқланиши талаб этилади.
Қарор уч қисмдан иборат: кириш, тавсифловчи ва хулоса.
Кириш қисмида қарорнинг номи, қабул қилиш жойи ва вақти, шунингдек, қарорни қабул қилган мансабдор шахс ҳақида маълумотлар (лавозими, махсус унвони, фамилияси, исми ва шарифи) ва қайси иш бўйича чиқарилгани кўрсатилади.
Тавсифловчи қисм – қарорнинг марказий ўрнини эгаллайди, чунки унда аниқланган ҳолатлар, мазкур ҳолатлардан қандай хулосалар келиб чиқиши, чиқарилган қарорнинг асослилигини тасдиқловчи асослар йиғиндиси кўрсатилади, шунингдек, терговчи қарор чиқаришда қўлланиладиган қонун мазмуни таянилади (бу қисмда қонунга иқтибос келтирилади).
Фақатгина бир ҳаракатни, яъни прокурорга ишни кейинчалик судга тақдим этиш учун юбориш бўйича ҳаракатни терговчи қарор билан эмас, балки айблов хулосаси билан, суриштирувчи эса – айблов далолатномаси билан расмийлаштиради.
Қарорнинг хулоса қисми қабул қилинган қарор мазмунини ташкил этиб, у қарорнинг кириш ва тавсифловчи қисмларидан мантиқан келиб чиқади. Шу билан бирга, бошқа кўрсатмалар, масалан, жиноят ишини қўзғатилганидан сўнг юбориш, қарор нусхаларини ижро этиш ёки маълумот учун юбориш ҳам бўлиши мумкин. Қарорни ким чиқарган бўлса, шу шахс томонидан имзоланади, унинг вазифасини бажарувчи ёки гуруҳ аъзоси томонидан имзоланиши мумкин эмас.
Қарор кимга тегишли бўлса, улар учун мажбурийдир.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling