Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet9/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Биринчидан, процессуал ҳужжат – бу ёзма шаклдаги ҳужжат. Маълумки, жиноят процесси иштирокчиларининг процессуал ҳаракатлари қонунда белгиланган қатъий процессуал шаклларда амалга оширилади. Шундан келиб чиқиб, ҳар қандай процессуал ҳаракат ёзма шаклда ифодаланган бўлиши керак.
Иккинчидан, процессуал ҳужжат тегишли процессуал ваколатга эга бўлган жиноят процессининг муайян иштирокчилари томонидан чиқарилади.
Учинчидан, процессуал ҳужжат қонунда белгиланган талаблар асосида муайян шаклда тузилади.
Тўртинчидан, процессуал ҳужжат иш бўйича аниқ тўхтамни ўз ичига олган бўлиши ёки тергов ва суд ҳаракатларини юритишнинг йўли ва тартибини қайд этиши керак. Ҳар бир процессуал ҳужжат муайян вазифани бажариб, жиноят ишини юритишда унинг ўрни ва аҳамияти, юридик мазмуни белгиланади.
Юқоридагиларга кўра, жиноят ишини юритиш ваколатига эга субъект томонидан қабул қилинган, ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси тартибини ўз ичига олган, қонун билан белгиланган шаклда тузилган ва муайян реквизитларга эга бўлган ёзма ҳужжат процессуал ҳужжат ҳисобланади.
Процессуал ҳужжатларнинг юридик табиати шундан иборатки, улар ҳаракатнинг ишончлилигини расмий таъминловчи восита ҳисобланади.
Масалан, жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор жиноят иши бўйича далилларни йиғиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатларини олиб бориш учун асос сифатида хизмат қилади.


2. ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТЛАР ТАСНИФИ

Процессуал ҳужжатларни турли асослар бўйича таснифлаш мумкин. Процессуал ҳужжатлар мазмунига кўра уч гуруҳга бўлинади:


1) процессуал ҳаракатларнинг амалга оширилиши ва натижаларини белгиловчи;
2) қарорларни қайд этувчи;
3) бошқалар.
1. Процессуал ҳаракатларнинг амалга оширилиши ва натижаларини белгиловчи ҳужжатлар.
Процессуал ҳаракатларнинг амалга оширилиши ва натижаларини белгиловчи асосий ҳужжат – баённома бўлиб, унда процессуал ҳаракатлар мазмуни ва натижалари акс этади.
Тергов ҳаракатларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
90-93, 106, 111, 131, 134, 141, 147, 151, 156, 163, 171, 197, 202, 225, 249, 291, 324, 426, 49714 – моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этиб, баённома расмийлаштириш лозим.
Қоида тариқасида, ҳар бир тергов ҳаракати юзасидан битта баённома тузилади, ваҳоланки, қонун буни талаб қилмайди. Бир неча хонадонда ўғрилик қилган айбланувчи кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракати юзасидан баённома тузишни бунга мисол сифатида келтириш мумкин.
Бироқ, гумон қилинувчини ушлашда иккита алоҳида баённома тузилади:
1) гумон қилинувчини ушлаб туриш бўйича;
2) унга нисбатан шахсий тинтув ўтказиш бўйича.
Баённомалар турли хил тузилишга эга бўлиб, улар: оғзаки шаклдаги ариза, айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз, ушлаб туриш, шахсий тинтув, сўроқ қилиш, юзлаштириш, тинтув, олиб қўйиш, мол-мулкни хатлаш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш, экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш, гумон қилинувчи, айбланувчини экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор, экспертиза хулосаси билан таништириш, жабрланувчи ва унинг вакилини иш материаллари, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларини фуқаровий даъвога тааллуқли қисми билан таништириш, дастлабки тергов тамомланганлигини эълон қилиш ва айбланувчига (унинг ҳимоячисига) иш материалларини танишиб чиқиш учун тақдим қилиш каби босқичларни ўз ичига олиб, ушбу жараёнда бошқа баённомалар ҳам тузилиши мумкин.
Баённомаларни ўз моҳиятига кўра уч асосий турга бўлиш мумкин:
1. Гумон қилинувчи, айбланувчи, гувоҳларнинг сўроқ ва юзлаштириш баённомалари – уларнинг кўрсатувларини, тегишли далилларнинг манбаини юридик мустаҳкамлашнинг кўринишидир.
2. Кўздан кечириш, гувоҳлантириш, тинтув, олиб қўйиш, ушлаш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш ва тергов экспериментида аниқланган ҳолатларни қайд этувчи баённомалар.
3. Жиноят-процессуал қонун талаблари айримларининг бажарилишини қайд этиш учун тузиладиган баённомалар – айбланувчини экспертиза тайинлаш қарори билан таништириш, жисмоний ва юридик шахсларга фуқаровий даъво қўзғатиш мумкинлигини тушунтириш, терговни тамомлаш ва бу ҳақда томонларга маълум қилиб, уларни иш материаллари билан таништириш баённомалари.
Баённома қўлда ёки компьютер воситасида ёзилади. Компьютер ёрдамида баённома тузилганда, ҳужжатни таҳрир қилиш имконияти мавжуд бўлса, бошқа томондан, алоҳида тергов ҳаракатларини жойига бориб ўтказишда қийинчилик юзага келиши мумкин.
Шу боис, муайян тергов ҳаракати юзасидан баённома расмийлаштиришда иш ҳолатларидан келиб чиқиб, баённомани қандай тартибда тузиш тергов ҳаракатини ўтказувчи шахс томонидан мустақил танланиб, имкон қадар баённоманинг қўлёзма кўринишидан ташқари компьютер ёрдамида тузилган нусхаси ҳам шакллантирилиши мақсадга мувофиқ.
Бу эса, ўз навбатида, муқаддам фош этилмаганлиги сабабли тўхтатилган жиноят иши ҳужжатлари билан бошқа шахслар танишишига енгиллик яратиб, мавҳум ҳолатда содир этилган жиноятларни очишга қаратилган янги тергов-тезкор тахминларни илгари суриш ва бошқа тергов ҳаракатларини сифатли ўтказишга кўмаклашади.
Баённома процессуал ҳаракат давомида ёки у тамомланиши билан дарҳол тузилади.
Баённома тузилишига кўра кириш ва баён қисмларидан иборат бўлади. Баённоманинг кириш қисмида:
а) тергов ҳаракати олиб борилган сана ва жой;
б) унинг бошланиш ва тамомланиш вақти (аниқ дақиқаларигача);
в) баённома тузувчининг лавозими, унвони, фамилияси, исми
ва шарифи;
г) тергов ҳаракатини олиб боришда иштирок этган экспертлар, мутахассислар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг лавозими, унвони, фамилияси, исми ва шарифи;
д) тергов ҳаракатида иштирок этган шахсларнинг фамилияси, исми, шарифи, уларнинг яшаш манзили ва шахсига тегишли бошқа маълумотлар (телефон рақамлари, интернет почтаси адреслари ва ҳ.к.).
Ушлаб туриш ва сўроқ қилишга оид баённомаларда маълумотлар анча кенг бўлади, кўздан кечириш, тинтув, гувоҳлантириш ва тергов эксперименти баённомаларида об-ҳаво ва ёруғлик даражаси ҳам кўрсатилади.
Баённомаларда процессуал ҳаракат иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгани, кўрсатув беришдан бош тортганлик, ёлғон кўрсатув берганлик, нотўғри таржима қилганлик, дастлабки тергов сирларини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилганлик белгилари қўйилади.
Баённоманинг баён қисмида процессуал ҳаракатлар, иш ҳолатлари, терговда иштирок этаётган шахсларнинг аризалари қандай бўлса шундай таърифланади. Баённома матни тўлиқ, лўнда, аниқ ва тушунарли тилда тузилиши лозим.
Баённомада тергов ҳаракатларида қўлланилган техник воситалар, уларни қўллашдаги талаб ва шартлар, улар қайси объектларга нисбатан қўлланилгани, олинган натижалар, шунингдек, тергов ҳаракатларида иштирок этаётган шахслар тергов ҳаракатларида қўлланилган техник воситалар ҳақида огоҳлантирилгани кўрсатилади.
Тергов ҳаракатларини амалга оширишда фотография
ва видеоматериаллар, фонограммалар, компьютер маълумот ташувчилар, чизмалар, режалар, схемалар, издан қолип олиш воситалари баённомага илова қилинади. Бу ҳақда баённомада муайян белгилар қўйилади.
Баённома тергов жараёнида иштирок этган барча шахсларга тақдим этилади. Тергов жараёнида иштирок этган барча шахсларга уларнинг баённомага тегишли аниқликлар киритиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилади. Баённомага киритилган аниқлик ва қўшимчалар ушбу шахсларнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Тергов ҳаракатида иштирок этаётган гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи ёки бошқа шахс баённомага имзо қўйишдан бош тортса,
у ҳолда баённома тузувчи мансабдор шахс баённомага терговчи ёки суриштирувчи, шунингдек, ҳимоячи, қонуний вакил ёки холисларнинг (агар улар тергов ҳаракатида иштирок этаётган бўлса) имзоси билан тегишли ёзув киритади.
Баённомани имзолашдан бош тортган шахсга имзо қўйишдан бош тортиш сабабини тушунтириш учун имкон берилиши лозим. Ушбу сабаблар баённомага киритилади.
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи ёки гувоҳ ўзининг жисмоний нуқсони ёки соғлиғи туфайли баённомани имзолай олмаса, баённома матни билан мазкур шахсни таништириш ҳимоячи, қонуний вакил, вакил ёки холислар иштирокида амалга оширилиб, улар ўз имзолари билан баённома мазмуни ва имзо қўйиш имконияти йўқлигини тасдиқлайдилар.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling