Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


 ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ АСОСЛИЛИГИ


Download 0.83 Mb.
bet12/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

4. ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ АСОСЛИЛИГИ

Қонунийлик тушунчаси билан процессуал ҳужжатларнинг асослилиги тушунчаси чамбарчас боғлиқдир. Сабаби, процессуал ҳужжатларнинг қонунийлиги уларни объектив ҳақиқатга мос келиши, яъни мазмунан тўғрилигини тақозо қилади.


Процессуал ҳужжатлар жиноят ишини тергов қилиш бўйича фаолиятни тартибга солиш баробарида, содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлашга йўналтиради ва асосланган хулосалар олиш учун зарур кафолат ҳисобланади.
Жиноий суд ишларини юритишда ҳақиқат жиноят ишини тергов қилишда аниқланади ва унинг процессуал ҳужжатлари объектив ҳақиқатни акс эттиришга хизмат қилиши лозим.
Шу билан бир қаторда, шуни инобатга олиш лозимки, дастлабки терговда объектив ҳақиқатни аниқлаш терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисоналигига боғлиқ бўлган ҳаракатлар, яъни жиноят ишини қўзғатишдан шахсни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги қарор ва айблов хулосаси (айблов далолатномаси)гача бўлган йўлни англатади. Ишнинг ҳақиқий ҳолати дастлабки терговнинг ҳар бир босқичида тўлиқ ва равшан бўлиб бораверади, яъни изчиллик ва аниқ режа асосида қабул қилинган ҳар бир кейинги ҳужжат иш ҳолатларини тўлиқ ва аниқроқ ёритиб борилишини таъминлайди.
Процессуал ҳужжатларнинг асослилиги – уларнинг ҳаққонийлиги белгисидир. Хусусан, жиноят-процессуал қонунчиликнинг асосий талаби ҳар бир расмийлаштириладиган процессуал ҳужжатларни ишдаги мавжуд маълумотлар, мақбул далил ва исботларга асосланиши лозимлигига қаратилган.
Процессуал ҳужжатнинг асослилиги тушунчасига қуйидаги талаблар киритилиши лозим:
а) ҳар бир процессуал ҳужжатда уни қабул қилиш учун зарур бўлган иш ҳолатларини тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона акс эттириш;
б) ҳар бир ҳужжат учун асос қилиб олинган хулосаларни фақат қонун билан белгиланган маълумотлар манбасидан олиш;
в) исботлашнинг ҳаққонийлиги, яъни ишончлилиги.
Шунга кўра, процессуал ҳужжатларнинг асослилиги деганда, бир томондан, унда баён этилган маълумотлар ва юридик хулосаларнинг, иккинчи томондан, қонун билан белгиланган тартибда олинган, тўпланган ва тўғри баҳоланган далиллар билан ўзаро мувофиқлиги тушунилади.
Етарли далилларнинг мавжудлиги ҳар бир процессуал ҳужжатнинг муҳим шарти ва ҳақиқийлиги кафолати ҳисобланади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling