Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқа ҳужжатларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1).
- 3. ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ Процессуал ҳужжатлар қонунийлиги тушунчаси, биринчидан
3. Бошқа ҳужжатлар.
Бошқа ҳужжатлар қаторига исботлаш доирасига кирадиган ҳолатларни аниқлашга оид маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар киради. Масалан, прокурор терговчига ёзма кўрсатма бериши мумкин, терговчи эса, ўз навбатида, суриштирув органига топшириқ бериши мумкин, шунингдек, терговчи, суриштирувчи корхона ва ташкилотлардан турли ҳужжатларни талаб этишлари мумкин. Шу каби, чақирув қоғози судда иш юритувнинг турли иштирокчиларини чақиришга хизмат қилади. Бошқа ҳужжатларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1). Исботлаш учун зарур ахборот қайд этилган; 2). Исботлаш учун зарур ахборот қайд этилмаган. Бошқа ҳужжатларнинг биринчи гуруҳига гувоҳлар, жабрланувчи, ҳуқуқбузарларнинг тушунтиришлари, тафтиш далолатномаси, инвентаризация, ҳужжатли текширув далолатномалари, мутахассислар томонидан тузилган маълумотномалар, судланганлик мавжуд-мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар, илгари судланганлик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлар, далилларни тўплаш жараёнида олинган, талаб қилинган ёки тақдим этилган фото, аудио ва видеоёзув материаллари ва ахборотнинг бошқа манбаалари кабиларни киритиш мумкин. Бошқа ҳужжатларнинг иккинчи гуруҳига эса чақирув қоғозлари, терговчининг суриштирув органига кўрсатувлари, прокурорнинг терговчи ёки суриштирув органига топшириқлари, прокурор санкциясисиз ўтказилган тинтув тўғрисида прокурорга хабарнома, жабрланувчи, унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари томонидан дастлабки тергов тамом бўлганлиги ва иш ҳужжатлари билан танишишга бўлган ҳуқуқни тушунтириш юзасидан хабарномалар, тақдимномалар каби ҳужжатлар киради. 3. ПРОЦЕССУАЛ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ Процессуал ҳужжатлар қонунийлиги тушунчаси, биринчидан, уларнинг жиноят-процессуал қонуни талабларига (шакли ва мазмуни жиҳатидан) тўлиқ мослигини, иккинчидан, уларни расмийлаштиришда жиноят, фуқаролик, меҳнат ва моддий ҳуқуқнинг бошқа соҳалари нормаларини тўғри қўллашни англатади. Жиноят-процессуал қонунчилик процессуал ҳужжатларни қабул қилиш тартиби ва шартлари, уларнинг шаклларини тартибга солади, шунингдек, уларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар доирасини белгилайди. Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан қабул қилинган айрим процессуал ҳужжатлар прокурор томонидан тасдиқланади. Ушбу қоидага риоя этмаслик мазкур ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади. Айрим ҳолларда процессуал ҳужжат тузилиши учун қонун билан белгиланган тергов ҳаракатлари амалга оширилиши лозим. Агар терговчи жиноят содир этганликда айблаш учун етарли асосларни тўпламаса (яъни, зарур ҳолларда жиноят содир этилган жойни кўздан кечирмаса, жабрланувчи, гувоҳларни сўроқ қилмаса, кўрсатувларни ҳодиса жойида текширмаса), айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги қарор ноқонуний ҳисобланади. Процессуал ҳужжатлар қонунийлиги уларнинг процессуал шаклга, яъни қабул қилиш тартиби ва зарур маълумотлар мавжудлигига риоя этилишида ифодаланади. Юқорида қайд қилинганидек, қарор ва бошқа процессуал ҳужжатлар уч қисмдан, яъни кириш, тавсиф-асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат. Уларнинг исталган бири мавжуд бўлмаганда процессуал ҳужжатни қонуний деб топиб бўлмайди. Процессуал ҳужжатнинг ҳар бир навбатдаги қисми олдинги қисмидан келиб чиқиши лозим. Процессуал ҳужжат тегишли номга эга бўлиши (экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор, таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ва ҳоказо) шарт. Кириш қисми ҳужжатни тузиш вақти ва жойи ҳақидаги кўрсатма, тузувчининг исми, фамилияси ва шарифи; айбланувчи (гумон қилинувчи) фамилияси, исми ва шарифи каби маълумотларни ўз ичига олади. Алоҳида эътибор процессуал ҳужжатнинг тавсиф-асослантирувчи қисмига қаратилиши лозим. Асослантириш ҳужжатнинг қонунийлиги ва асосли эканлигининг бир кўриниши ҳисобланиб, унинг мазмунига боғлиқдир. Агар жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор учун уни қабул қилишга сабаб ва асослар мавжудлиги етарли бўлса, айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси учун жиноят ҳодисасининг батафсил ёритилиши, аниқ далилларга кўрсатувчи ва исботловчи маълумотлар таҳлили зарур. Асослантириш (қисқа ёки тўлиқ шаклда) мазкур қарорни қабул қилиш учун асосларни ёритиб беришдан иборат. Шу нуқтаи назардан, асослантириш қарорнинг тўғрилигини текширишга имкон беради, процесс иштирокчилари ҳуқуқларининг маълум кафолати бўлиб хизмат қилади. Процессуал ҳужжатнинг хулоса қисмида қабул қилинган қарорнинг қисқача мазмуни акс этиши лозим. Процессуал ҳужжат уни тузган шахс томонидан, қонун билан белгиланган ҳолатларда эса – процесснинг бошқа иштирокчилари томонидан имзоланади. Процессуал ҳужжатлар қонунийлигининг яна бир муҳим томони шундаки, уларда моддий қонунчиликнинг (асосан жиноят қонунчилигининг) қўлланиши акс этади. Жиноятни тўғри малакалаш жиноят қонунини тўғри қўллашнинг бирламчи шарти ҳисобланади. Жиноий жавобгарликнинг ягона асоси жиноят таркиби мавжудлиги ҳисобланади. Жиноят таркиби мавжудлиги ва содир этилган қилмишни малакалаш тўғрисидаги масала дастлабки терговда жиноят ишини қўзғатиш, шахсни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этиш, айблов хулосаси (айблов далолатномаси)ни тузиш, айрим ҳолларда эса жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда ҳал этилади. Бироқ, қилмишни малакалаш жараёни бу билан тугамайди. Ушбу ҳолат суд муҳокамаси босқичида ҳам давом этади, аммо ҳар қандай процессуал ҳужжатни қабул қилишда у ёки бу жиноят таркибини ва уни назарда тутувчи қонунни (модда, қисмни) аниқ белгилаш талаб этилади. Фуқаролик қонунчилигини қўллаш тўғрисидаги масала, қоида тариқасида, жиноятда айбдор бўлган шахсларнинг моддий жавобгарлиги асослари ва миқдорини белгилашда ҳал этилади. Меҳнат ва маъмурий ҳуқуқни қўллаш интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги тақдимномаларни киритишда амалга оширилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, процессуал шаклга аниқ риоя этиш ва моддий ҳуқуқни тўғри қўллаш процессуал ҳужжат қонунийлиги тушунчасининг таркибий қисмлари саналади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling