Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида


Download 0.83 Mb.
bet34/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, фуқаро Ж.Жавлоновнинг мурдаси сувдан топилганлиги ҳолати бўйича тўпланган материаллар билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

19.12.2017 йил соат 2250ларда Миробод туман ИИБ навбатчилик қисмидан келиб тушган хабарга кўра, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналининг “Фарҳод” тўйхонасига яқин қисмида ёши тахминан 30-35ларда бўлган, осиё миллатига мансуб номаълум эркак кишининг мурдаси топилган.


Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ҳодиса жойида мурда ва унинг эгнидаги кийимлари суд-тиббий эксперти ва эксперт-криминалистлар иштирокида кўздан кечирилганда, кийимларда шикастланишлар ва мурда танасида тан жароҳатлари излари аниқланмаган.
Шунингдек, мурданинг шахсини аниқлаш мақсадида Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 38-уйда яшовчи Қ.Жавлоновга таниб олиш учун кўрсатилганида, марҳум унинг ўғли, яъни 12.09.1981 йилда туғилган Жавлонов Жасур Қадирович эканлигини, у шу куни соат 2200ларда маст ҳолатда уйидан номаълум томонга чиқиб кетганлигини баён қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Фарҳод” тўйхонасида қоровул бўлиб ишловчи Ш.Мадрахимовдан тушунтириш хати олинганида, у 19.12.2017 йил соат 2230ларда тўйхона атрофида хизмат вазифаларини бажараётганида, ҳаракатларидан маст ҳолатга ўхшаган, нотаниш, ёши тахминан 30-35лардаги эркак “Бўзсув” канали устидан ўтувчи кўприкдан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетганлигини, орадан 2-3 дақиқалар ўтиб, кўздан ғойиб бўлганлигини, у дарҳол номаълум шахс тушиб кетган жойга яқин келганида номаълум шахс канал четидаги дарахтлар шохига илинган ҳолда турганлигини кўриб, тез тиббий ёрдамнинг
“103” ҳамда ИИБнинг “102” қисқа рақамларига хабар берганлигини баён қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан марҳум Ж.Жавлоновнинг турмуш ўртоғи И.Шариповадан тушунтириш хати олинганида, у 19.12.2017 йил соат 2200ларда уйида болаларига овқат тайёрлаб турганида, турмуш ўртоғи Ж.Жавлонов маст ҳолатда келиб, ўзини ёмон ҳис қилаётганлигини, бироз тоза ҳавода айланиб келишини айтиб, ташқарига бир ўзи чиқиб кетганлигини, турмуш ўртоғи кейинги пайтларда мунтазам равишда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қила бошлаганлигини, маст бўлганида ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаслигини, лекин шу пайтгача бирон-бир шахс билан жанжаллашмаганлигини, ҳеч ким билан олди-берди, яъни қарзи бўлмаганлигини, турмуш ўртоғи вафот этганлиги ҳолати юзасидан ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини баён қилган.
Ҳолат юзасидан Ж.Жавлоновнинг оила аъзолари Қ.Жавлонов, С.Хайитовалардан тушунтириш хати олинганида улар И.Шарипованинг кўрсатувларини тасдиқлаб, бир хил мазмунда кўрсатма берганлар.

Шунингдек, “Фарҳод” тўйхонаси биносига ўрнатилган ташқи кузатув камерасидаги видеоёзувлар тегишли тартибда кўздан кечирилганда, уларда 19.11.2017 йил соат 22 дан 23 дақиқа ўтганида кўк рангли куртка кийган, ташқи кўринишидан маст ҳолатда бўлган шахс “Бўзсув” канали устидан ўтувчи кўприкда бир ўзи ҳаракатланиб кетаётганлиги ҳамда каналга тушиб кетганлиги ҳолати тасвирланганлиги аниқланган.


Суд-тиббий экспертизасининг 24.12.2017 йилдаги 1456-сонли хулосасига кўра, Ж.Жавлоновнинг ўлими нафас йўлларининг сув билан тўсилиб қолиши – механик асфиксия оқибатида юзага келганлиги, каналдан олинган сув намунаси таркиби билан Ж.Жавлоновнинг ички аъзоларидан олинган сув таркиби ўхшашлиги, у оғир даражадаги мастлик ҳолатида бўлганлиги аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, Ж.Жавлоновнинг вафот этганлиги ҳолатида жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноят иши қўзғатишни рад қилиш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганлигини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 330-моддаси 2-банди ва 333-моддасини қўллаб,



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling