Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Миробод туман прокуратураси
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миробод туман прокуратураси терговчи 1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов 26-намуна Бухоро вилоятининг барча
Миробод туман прокуратураси
терговчиси 1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов Дастлабки тергов маълумотларини ошкор этмаслик тўғрисида Т И Л Х А Т ____ йил _______ _______________ (кун, ой) (ҳудуд) Мен Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ш.Бурхонов кўчаси, 271-уйда яшовчи Алиев Вали Ғаниевич Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 353-моддаси талабларига асосан, Миробод туман прокуратураси терговчиси Б.Бекжоновга бераман ушбу тилхатни шу ҳақдаким, фуқаро Қ.Тўраевнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган 15/1234-сонли жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш ҳамда кўрсатувларим юзасидан эксперимент ўтказиш жараёнида менга маълум бўлган дастлабки тергов маълумотларини ошкор этмаслик мажбуриятини ўз зиммамга оламан. Терговчи ёки прокурорнинг рухсатисиз дастлабки тергов маълумотларини ошкор этганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 239-моддасида назарда тутилган жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим.1 Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 239-моддаси билан танишдим, унинг мазмун ва моҳияти тушунтириб берилди. Тилхат берувчи : (имзо) В.Алиев Тилхатни олдим: Миробод туман прокуратураси терговчи 1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов 26-намуна Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳар прокурорларига Тергов ҳаракатлари ўтказиш ҳақида Т О П Ш И Р И Қ Бухоро вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан “Ўзбеккўмир” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан қўзғатилган 18/1234-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.02.2012 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 58-сонли қарори ва 01.04.2014 йилдаги йиғилиш баённомасига асосан аҳоли ва бюджет ташкилотларини сифатли кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖ таъсисчилигида вилоят туманларида ҳудудий дистрибьюторлик марказлари ва уларга қарашли филиаллар ташкил қилинган. “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2012-2016 йиллар ва 2017 йилнинг 9 ойи давомида ушбу марказларга қиймати 327,5 млрд. сўмлик 2.569.039 тонна, шундан 1.710.119 тоннаси аҳоли ва 858.920 тоннаси бюджет ташкилотлари учун етказиб берилган. Шунингдек, 2015-2016 йиллар ва 2017 йилнинг 9 ойида брикет ишлаб чиқарувчиларга 434.777 тонна хом-ашё етказиб берилган бўлсада, марказлар томонидан лозим даражада назорат олиб борилмаганлиги оқибатида ишлаб чиқарувчиларнинг аҳоли ва бюджет ташкилотлари олдида 143.402 тонна кўмир брикет маҳсулотидан қарздорлиги юзага келган. Жиноят ишининг дастлабки тергови тўла, ҳар томонлама ва холисона бўлишини таъминлаш мақсадида туман прокуратураларининг терговчилари раҳбарлигида тергов гуруҳи тузиб, унга Департамент, солиқ, банк, назорат-тафтиш, стандартлаштириш, рақобат ва бошқа соҳа мутахассисларини жалб қилинган ҳолда марказ ва унинг филиалларида қуйидаги йўналишларда тергов ҳаракатларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling