Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Ўта оғир жиноятларни тергов


Download 0.83 Mb.
bet59/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Ўта оғир жиноятларни тергов
қилиш бўлими бошлиғи
адлия маслаҳатчиси (имзо) Б.Бекжонов
27-намуна


Навоий вилоят прокурори
адлия катта маслаҳатчиси

А.Ахмедовга
Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими
бошлиғининг кўрсатмасига
Э Ъ Т И Р О З
14.06.2017 йилда иш юритувимда бўлган 15/1234-сонли жиноят иши буйича С.Ғаниев 14.09.2017 йил соат 2300ларда Қизилтепа тумани, “Қалтинобод” қишлоғидаги яшаш уйида тоғаси Ж.Алиев билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида ўзаро жанжаллашиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида ошхонадан ошхона пичоғини олиб келиб, унинг чап бўйин соҳасига бир марта уриб, қасддан ўлдирганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси
2-қисми “в” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи (Ф.И.Ш.)
23.06.2017 йилда мазкур жиноят ишини назорат тартибида ўрганиб, С.Ғаниевга эълон қилинган айбловни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмига ўзгартириш лозимлиги тўғрисида кўрсатма берган.
Терговда тўпланган далилларга кўра, С.Ғаниев тоғаси Ж.Алиевнинг алкоголдан оғир даражадаги мастлиги туфайли ожиз аҳволдалигини олдиндан била туриб, пичоқ билан унинг ҳаёти учун муҳим бўлган аъзоси бўлган бўйин чап соҳасига бир марта уриб, уни қасддан ўлдирган.
Суд-тиббий экспертизасининг 13.06.2017 йилдаги 51-сонли хулосасига кўра, Ж.Алиевнинг қони таркибида 3,0 промилли этил алкоголи топилганлиги ва унинг оғир даражадаги мастлик ҳолатида бўлганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 24.09.2004 йилдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли Қарорининг 8-бандида, алкоголь таъсирида оғир даражадаги мастлиги туфайли ўзини ҳимоя қилишга, айбдорга фаол қаршилик кўрсатишга қодир эмаслик ожиз аҳвол деб баҳоланиши кераклиги қайд этилган.
Айбланувчи С.Ғаниевнинг ҳаракатида ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш жинояти аломатлари мавжуд, шу сабабли уни ЖКнинг 97-моддаси
2-қисми “в” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлигини қонуний ва асослантирилган деб ҳисоблайман.
Юқорида баён қилинганларга кўра, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи (Ф.И.Ш.)нинг 15/1234-сонли жиноят иши юзасидан С.Ғаниевга эълон қилинган айбловни ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмига ўзгартириш ҳақидаги кўрсатмасини бекор қилишингизни сўрайман.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling