Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet55/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

А Н И Қ Л А Д И М:

Миробод туман прокуратураси томонидан Миробод тумани, Машъал кўчаси, 137-уйда жойлашган МЧЖ шаклидаги “Тоштемир ота” номли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари М.Ибодуллаевнинг аризасига асосан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.


Аниқланишича, “Тоштемир ота” корхонаси омбор мудири Н.Даминов ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиб, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан 48.329.500 сўмлик қолипли нон маҳсулотларини сотиб, пулларини ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан 24.11.2017 йилда туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни туман прокуратураси терговчиси У.Бекбоев томонидан иш юритувга қабул қилиниб, 41 кун давомида тергов ҳаракатлари амалга оширилган.
Шу муддат давомида жиноят иши бўйича терговчи У.Бекбоев томонидан
7 нафар шахс, яъни МЧЖ шаклидаги “Тоштемир ота” номли корхона раҳбари М.Ибодуллаев, бош ҳисобчи С.Эргашев, қоровул М.Парпиев, харидорлар Ш.Шафоатова, В.Мақсумова, Ж.Хамробеков, И.Бековлар гувоҳ тариқасида, шунингдек, Н.Даминов гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилиниб, Н.Даминов ва М.Парпиевлар ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракати ўтказилган.
Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан корхона омбори
ва ёрдамчи хўжалик бинолари кўздан кечирилиб, ҳодиса жойи турли ҳолатларда фотосуратга олиниб, жойнинг умумий кўриниши схемаси тузилган.
Шу билан бирга, Миробод туман Давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан терговчининг 27.11.2017 йилдаги қарорига асосан корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинланиб, тафтиш хулосаси жиноят ишига қўшилган.
04.01.2018 йилда терговчи У.Бекбоев туман прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда иш юритувидаги 15/1234-сонли жиноят ишини эҳтиётсизлиги ва эътиборсизлиги сабабли ўз хизмат хонасида йўқотганлигини ва йўқолган жиноят иши бўйича ўтказилган айрим тергов ҳаракатлари натижасида расмийлаштирилган процессуал ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари сақлаб қолинганлигини маълум қилиб, йўқолган жиноят иши ва унинг материалларини тиклашни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, натижасига кўра терговчи У.Бекбоевга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.


Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 3481-моддасига кўра, йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш прокурорнинг қарорига кўра, жиноят иши ёхуд унинг материаллари судда йўқолган тақдирда эса ижро этиш учун прокурорга юбориладиган суд ажримига кўра амалга оширилади.
Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш жиноят иши ҳужжатларининг ЖПКда белгиланган тартибда далиллар деб топилиши мумкин бўлган сақлаб қолинган кўчирма нусхалари бўйича ва процессуал ҳаракатларни бажариш орқали амалга оширилади.
Юқоридагиларга кўра, туман прокуратураси терговчиси У.Бекбоевнинг иш юритувида бўлган 15/1234-сонли жиноят ишини йўқолган деб топиб, ушбу йўқолган жиноят иши бўйича ўтказилган айрим тергов ҳаракатлари натижасида расмийлаштирилган процессуал ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари сақланиб қолинганлигини инобатга олиб, йўқолган жиноят иши ва унинг материалларини тиклаш лозим.
Баён этилганларга асосланиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
382 ва 3481-моддаларини қўллаб,



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling