Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
). Марказларнинг 2012-2016 йиллар ҳамда 2017 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган барча фаолияти юзасидан тафтиш ўтказиш; 2)
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
1). Марказларнинг 2012-2016 йиллар ҳамда 2017 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган барча фаолияти юзасидан тафтиш ўтказиш;
2). Марказлар ва филиаллар ҳисобидаги асосий воситалар, товар моддий бойликлар қолдиғини инвентаризация қилиш; 3). Марказлар ва филиалларда сақланиб турилган кўмир ва кўмир брикетларини инвентаризациядан ўтказиш ва бунда кўмир ва кўмир брикет маҳсулотларининг кирим ва чиқим ҳужжатларини ўрганиш, зарурият туғилса “Ўзбеккўмир” АЖдан тегишли маълумотлар олиш йўли билан ҳақиқатда олиб келинган маҳсулот миқдорини аниқлаш орқали ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини текшириш; 4). Асосий воситалар ва товар моддий бойликларнинг чиқим (харажат) қилинишининг қонунийлигини ўрганиш; Бунда, чиқим қилинган асосий воситалар ва товар моддий бойликларнинг ҳамда улар харажатга чиқарилган объектларнинг рўйхатини шакллантириш, харажатлар ҳаққонийлигини тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда объектнинг ўзида кўздан кечириш; 5). Асосий воситалар ва товар моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилишининг қонунийлигини ўрганиш; 6). Асосий воситалар ва товар моддий бойликларнинг чиқим қилиниши ҳамда ҳисобдан чиқарилишига асос бўлган ҳужжатларга имзо қўйган шахслар рўйхатини шакллантириб, уларни сўроқ қилиш орқали имзолар кимга тегишли эканлигини аниқлаш, зарурият туғилса судга оид техникавий ёки хатшунослик экспертизалари тайинлаш; 7). Марказлар ва филиалларнинг барча ҳисоб рақамларидаги банк сирига оид бўлган пул маблағлари айланмаси ҳақидаги маълумотларни олиш, ўтказилган банк операцияларининг қонунийлигини ўрганиш; 8). Марказлар ва филиаллар томонидан олинган кредит маблағларининг рўйхатини шакллантириш, ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш; 9). Марказлар ва филиалларнинг ишчи-ходимларига иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобланиши ва тўланишининг қонунийлигини ўрганиш; 10). Марказлар ва филиалларга тегишли бино-иншоотларда амалга оширилган қурилиш-монтаж ишларининг рўйхатини шакллантириш, бажарилган ишлар ҳажмини назорат-ўлчовидан ўтказиш; 11). Марказларнинг дебитор ва кредитор қарздорликлари рўйхатини шакллантириш, ушбу қарздорлик келиб чиқиш сабабларини аниқлаш. Дебитор қарздорликларни ундириш бўйича кўрилган чора-тадбирларни ўрганиш; 12). Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2015 йилдаги 177-сонли ва 30.12.2016 йилдаги 422-сонли қарорлари билан аҳоли ва бюджет ташкилотларига ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетларини сотиш тартиби белгиланган. Унга кўра, кўмирни аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларга сотиш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланган ҳолда “Ўзбеккўмир” АЖ билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилиб, корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган кўмир брикети марказ орқали аҳолига сотилиши белгиланган. Тергов ҳаракатлари давомида марказ томонидан топширилган кўмир маҳсулотлари ҳисобидан кўмир брикетлари ишлаб чиқарилиб, корхоналар томонидан тўлиқ миқдорда марказга қайтарилиши, кирим қилиниши ва қонуний харажат қилинишини текшириш; 13). Марказ ва филиаллар орқали кўмир ҳамда брикет сотиб олган фуқаролар рўйхатини шакллантириш, уларни сўроқ қилиш орқали маҳсулотни ҳақиқатда қабул қилиб олган-олмаганлигини аниқлаш; 14). Марказ ва филиаллар орқали кўмир ҳамда брикет сотиб олган бюджет ташкилотлари рўйхатини шакллантириш, уларнинг моддий жавобгар шахсларини сўроқ қилиш орқали маҳсулотни ҳақиқатда қабул қилиб олган-олмаганлигини аниқлаш; 15). Жиноят иши бўйича бошқа зарур тергов ҳаракатлари олиб бориб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор шахслар доирасини аниқлаш, уларни сўроқ қилиш, юзлаштириш, етказилган зарарни қоплаш мақсадида яшаш, турар-жой ва бошқа биноларида тинтув ўтказиш, мол-мулкларини хатлаш, уларнинг республика ҳудудидан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган зарур чоралар кўриш лозим. Мазкур топшириқ юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳар ҳафтанинг душанба куни ва якуний ахборотни жорий йилнинг 1 декабрь куни тўпланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Бухоро вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлимига тақдим қилишингизни сўрайман. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling