Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet61/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:


1. 15/7748-сонли ва 15/3542-сонли жиноят ишлари битта иш юритувга бирлаштирилсин ва 15/7748-сони сақлаб қолинсин.
2. Қарорнинг нусхаси туман прокурорига юборилсин.


Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
Жиноят ишларини бирлаштириш ҳақида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)


Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли ва 15/2235-сонли жиноят ишлари материаллари билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:


Тошкент кимё-технология институти “Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси” факультетининг 4-курс талабаси Д.Давлетов ноқонуний бойлик орттириш мақсадида 2017-2018 ўқув йилида мазкур институтга ўқишга киритиш учун мурожаат қилган, 07.02.1992 йилда туғилган М.Матниязованинг ишончига кириб, гўёки институт проректори С.Саипов таниши эканлигини ва у орқали 20.000 АҚШ доллари эвазига тест синовларини ижобий ҳал қилиб беришини таклиф қилиб, 14.07.2017 йилда келишилган пулларни олаётган вақтида Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Д.Давлетовга нисбатан 14.07.2017 йилда ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан 15/1234-сонли жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Тошкент кимё-технология институти “Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси” факультетининг 4-курс талабаси Д.Давлетов ноқонуний бойлик орттириш мақсадида 2017-2018 ўқув йилида мазкур институтга ўқишга киритиш учун мурожаат қилган, 07.02.1992 йилда туғилган Ғ.Гайбуллаевнинг ишончига кириб, гўёки институт проректори С.Саипов таниши эканлигини ва у орқали 25.000 АҚШ доллари эвазига Тошкент кимё-технология институтига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, 25.000 АҚШ долларини олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Д.Давлетовга нисбатан 20.07.2017 йилда ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди,
28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан 15/2235-сонли жиноят иши қўзғатилган.
Қайд қилинган жиноятлар Д.Давлетов томонидан содир этилганлигини, айбланувчилар доираси бирлигини, мазкур жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона олиб борилишини ҳамда Д.Давлетовга содир қилган жиноятлари учун жиноятлар мажмуи бўйича тўлдирилган айблов эълон қилинишини таъминлаш мақсадида, ушбу жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш лозим.
Баён этилганларга асосланиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
332-моддасини қўллаб,

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling