Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- А Н И Қ Л А Д И М
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокурори (ёки ўринбосари) (имзо) (Ф.И.Ш.) Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришни бир тергов органидан бошқа тергов органига ўтказиш ҳақида Қ А Р О Р ____ йил _______ _______________ (кун, ой) (ҳудуд) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси (Ф.И.Ш.), М.Мадаминов ва бошқаларга нисбатан бўлган 15/1234-сонли жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М : Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 2017 йилнинг январь ойи охирларида М.Мадаминов Юқори чирчиқ тумани, Бордонкўл маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар Ж.Ғайипов ва С.Пиржановлар бир гуруҳ бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар Э.Истамов, Б.Истамов, М.Тўраевларни 8 дона 20 литр сиғимли елим идишлардаги жами 160 литр ҳажмдаги дизель ёқилғисини ноқонуний олиб кетишаётганликларини билиб, уларни тўхтатиб, ушбу дизель ёқилғисини ўғирлик йўли билан талон-торож қилганликлари ҳақида ички ишлар идораларига хабар бериш билан қўрқитиб, мулкни беришга мажбур қиладиган шароитга солиб, 160 литр ҳажмдаги дизель ёқилғиларини эгаллаб олишган. Сўнгра, Ж.Ғайипов ва С.Пиржановлар ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ҳодиса содир бўлган куннинг эртасига Б.Истамовнинг яшаш хонадонига бориб, такроран унинг онаси О.Омоновага ўғли Б.Истамовнинг содир этган жинояти ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш билан қўрқитиб, О.Омонованинг ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, 800.000 сўм пулни эгаллаб олишган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 09.02.2017 йилда М.Мадаминов ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бундан ташқари, 04.02.2017 йил соат 2340да Юқори чирчиқ тумани, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини, Байналминал кўчаси, 1-уйда яшовчи К.Жалилов туман ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, фуқаро М.Мадаминов ва бошқалар жияни Б.Истамовнинг уйига келиб, тинчини бузиб, турли сўзлар билан хақорат қилганлиги сабабли уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, Юқори чирчиқ туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Б.Байжанов фуқаро К.Жалиловнинг аризаси юзасидан суриштирув ишларини олиб бориб, фуқаро М.Мадаминов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатиб, тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун 07.02.2017 йилда Юқори чирчиқ туман маъмурий судига юборган. Сўнгра, ушбу маъмурий ишни кўриш давомида фуқаро Б.Истамов суд раиси номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 04.02.2017 йилда фуқаро М.Мадаминов ва бошқалар уйига келиб, оила аъзоларини ҳақорат қилиб, унга нисбатан куч ишлатиш билан қўрқитиб, ундан 800.000 сўм пулларни талаб қилиб олганликлари учун уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Юқоридагиларни инобатга олиб, маъмурий суд 13.02.2017 йилда ушбу маъмурий иш юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш зарурати туғилганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатларни туман прокуратурасига юборган. Қайд қилинган ҳолатларда, Юқори чирчиқ туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Б.Байжанов фуқаро К.Жалиловнинг аризаси юзасидан суриштирув ишларини холисона олиб бормасдан, М.Мадаминов ва бошқаларнинг ҳаракатларида товламачилик жинояти аломатларига ҳуқуқий баҳо бермасдан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш билан чекланиб, ҳужжатларни судга юборган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 345-моддаси талабларига кўра, товламачилик жинояти бўйича тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилиши лозим бўлсада, ИИБ ходимлари ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ҳамда терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимининг иш юритувида бўлган М.Мадаминов ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят ишини Тошкент вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими иш юритувига ўтказиш лозим. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 345-моддаси 11-қисми 5-банди, 382-моддасини қўллаб, Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling