Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet77/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

С Ў Р А Й М А Н :

1. Мазкур тақдимномани компаниянинг кенгайтирилган йиғилишида дарҳол кўриб чиқиб, қайд этилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилашингизни;


Жумладан,
- “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси АЖ томонидан “Хатирчишаробсавдо” ИБУКнинг уставларида кўрсатилган тартибда базани молиявий фаолияти устидан назоратни кучайтиришингизни;
- “Хатирчишаробсавдо” ИБУКнинг спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан дебитор ва кредитор қарздорликларини ўрганиб, бартараф этилишини амалда таъминлаб, тўлов интизомини кучайтириш чораларини кўришингизни;
- “Хатирчишаробсавдо” ИБУКнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1995 йилдаги “Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни амалга оширишда корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1154-сонли Фармони талабларига қатъий риоя этишингизни;
- “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси АЖ тизимида алкаголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни ва “Шаробсавдо” ИБУКларининг дебитор ва кредитор қарздорликларини асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2006 йилги “Алкаголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 505-сони Қарори талабларига риоя қилинишини таъминлашингизни;
- “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси АЖ тизимидаги алкаголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ва “Шаробсавдо” ИБУКларда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида, компания тизимида муқаддам ишлаб жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни келгусида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларга тайинламаслик бўйича тегишли чоралар кўришингизни;
- Юқорида қайд қилинган талабларнинг бажарилишини доимий равишда назорат қилиб, қонунбузилиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шароитларни бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик бўйича зарур чора-тадбирлар белгилашингизни;


2. Қайд этилган жиноятлар ва қонунбузишларнинг содир этилишига имкон бериб, шарт-шароитлар яратган мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўришингизни;
3. Тақдимнома муҳокамасида иштирок этиш учун кўриладиган куни ва жойи ҳақида вилоят прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлимига хабар қилишингизни.
ЖПКнинг 299-моддаси тартибида тақдимномани кўриб чиқиш натижаси бўйича белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида қонунда кўрсатилган бир ойлик муддат ичида вилоят прокуратурасига ёзма равишда, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда маълум қилиниши лозим.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling