Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet73/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

учинчидан, тергов давомида марҳум Г.Бурановни сурункали равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб келган ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир қилган бўлсада, туман ИИБ ходимлари спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар билан профилактик ишларни олиб боришмаган.
Шунингдек, марҳум Г.Буранов 22.08.2017 йилда фуқаро К.Эгамовни мастлик ҳолатида ҳақорат қилганлиги ҳолати юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддаси талабларига асосан, у туман ИИБда профилактик ҳисобга олинмаган;
тўртинчидан, туманнинг барча сектор раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудда уйма-уй юриб, спиртли ичимликка ружу қўйиб, рўйхатсиз юрган фуқароларни ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил нотинч оилаларни аниқлаб, улар билан профилактик ишларни олиб боришлари лозим ҳисоблансада, айбланувчилар А.Яшнарбеков, М.Темиров, Л.Шараповлар паспорт тизими қоидаларини бузиб, фуқаролик паспортисиз Учқудуқ тумани ҳудудида яшаб келишган.
Бу ҳолатга туман ИИБ ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари муносабатларини билдирмасдан, уларнинг қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши ва фуқаролик паспортлари олишларини таъминлашмаган;
бешинчидан, айбланувчи М.Темиров муқаддам ўпка сили касаллиги билан оғриган бўлсада, унинг туман тиббиёт бирлашмасида сил касаллигига чалинган шахс сифатида рўйхатга олиниши таъминланмаган, у билан даволаш профилактика ишлари олиб борилмаган ҳамда жамиятдаги бошқа соғлом фуқароларга ушбу юқумли оғир касаллик юқиши хавфи мавжудлигига эътибор қаратилмаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу тақдимномани Учқудуқ туман ИИБ, Сиз раҳбарлик қилаётган секторда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари иштирокида муҳокама қилиб, юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини такрорламаслик, жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб, аҳоли билан кенг қамровли тушунтириш ишларини амалга ошириб, юқорида қайд қилиб ўтилган каби жиноятларнинг олдини олиш чораларини кўриш лозим бўлади.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 297 ва
299-моддаларига қўлланиб:

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling