Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet72/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

биринчидан, А.Яшнарбеков 28.05.2014 йилда жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг ҳукмига кўра, ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми
ва 166-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари билан судланиб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган, 20.08.2015 йил куни жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг ажрими билан ўталмай қолган 2 йил
6 ой 5 кун жазо муддати шу муддатга ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
А.Яшнарбеков ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамаганлиги сабабли, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 15.01.2016 йилдаги ажрими билан ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари шу муддатга озодликдан маҳрум этишга алмаштирилиб, у жазони ўтаётган вақтида ўғирлик жиноятини содир этганлиги аниқланиб, содир этган жинояти учун 26.04.2016 йилда жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг ҳукми билан судланиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилиниб, жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 07.09.2017 йилдаги ажримига асосан ўталмай қолган 1 йил 6 ой 2 кун озодликдан маҳрум этиш жазоси шу муддатга ҳар ойлик иш хақини 15 фоизи давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган бўлсада, бироқ А.Яшнарбеков тузалиш йўлига ўтмасдан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган.
Хусусан, муқаддам уч марта шахсга ва ўзгалар мулкини талон-торож қилишга қарши қаратилган жиноятларни содир қилганлиги учун судланиб, жазони ўтаб чиққан А.Яшнарбеков билан профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамкорлигида ишлар ташкил қилинмаганлиги натижасида, А.Яшнарбеков жазони ижро этиш муассасасидан чиққанидан сўнг бир ҳафтада ўта оғир жиноят содир этишига шарт-шароит яратилган;
иккинчидан, терговда аниқланишича, фуқаролар М.Темиров, Л.Шарапов ва Д.Парпиевлар бирор фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан, тумандаги бозорлар ва уйлар атрофида жойлашган ахлатхоналарда нарсалар тўплаш билан шуғулланиб, носоғлом турмуш тарзини юритиб келишган, турар жойни эса инсон яшаб бўлмайдиган даражада тутиб, ушбу хонадонда мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб келишган.
Фуқаро М.Темировга тегишли хонадон кўздан кечирилганда, уйнинг ҳолати санитария талабларига умуман жавоб бермаслиги, хонадон коммунал тармоқлардан буткул узиб қўйилганлиги ҳамда М.Темиров ва Л.Шараповларнинг мазкур хонадонда кўчадан олинган ахлатларни тўплаб келишганлиги аниқланиб, муқаддам уларнинг қўшнилари турар жойида носоғлом турмуш тарзини юритиб келаётганликларини бир неча маротаба маҳалла фуқаролар йиғинига, профилактика инспекторларига ва туман ҳокимлигига маълум қилган бўлишсада, бироқ ҳокимлик, ИИБ ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари уларнинг мурожаатларида келтирилган ҳолатларни ўрганмасдан, носоғлом турмуш кечиришларига бирор муносабат билдиришмаган. Натижада, М.Темировга тегишли хонадон спиртли ичимлик ичишга ружу қўйган шахсларнинг ўзаро тўпланиб, суткалаб спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, тунаб қоладиган жойга айланган.
Туманда ўтказилган Паспорт-виза тадбирлари давомида ҳам ушбу ҳолатга эътибор қаратилмаган;

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling