Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Ўта оғир жиноятларни тергов


Download 0.83 Mb.
bet75/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Ўта оғир жиноятларни тергов
қилиш бўлими бошлиғи
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
Ўзвиносаноат-холдинг компанияси бошқарув раиси
У.Бобожоновга
Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон
берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида
Т А Қ Д И М Н О М А

Навоий вилоят прокуратураси томонидан “Хатирчишаробсавдо” ИБУК мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят ишининг тергови тамомланди.


Терговда тўпланган ҳужжат ва далилларга кўра, З.Хамидов 03.07.2014 йилдан 31.10.2016 йилга қадар “Хатирчишаробсавдо” ИБУКнинг директори, 01.11.2016 йилдан ҳозирга қадар корхона директорининг ўринбосари лавозимларида ишлаб келиб, давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси ҳисобланиб, мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда, 05.05.2016 йилдан 31.10.2016 йилга қадар “Хатирчишаробсавдо” ИБУКнинг бош ҳисобчиси, 01.11.2016 йилдан ҳозирги кунга қадар корхонанинг директори лавозимларида ишлаб келаётган К.Боғбеков билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, унга жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 15.07.2016 йилдаги ҳукми билан 1 йил муддатга тайинланган мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини ўташдан бўйин товлаш мақсадида корхона директори лавозимига расман К.Боғбеков тайинланган бўлсада, унга корхона муҳри
ва штампларини топширмасдан, ташкилий-бошқарув ва маъмурий хўжалик ваколатларини тўлиқ ўзида сақлаб қолган ҳолда 01.11.2016 йилдан ҳозирги кунга қадар норасмий раҳбар сифатида корхона фаолиятини юритиб келган.
“Наманганвино” АЖ ва “Хатирчишаробсавдо” ИБУК ўртасида 17.11.2016 йилда тузилган “Маҳсулот етказиб бериш тўғрисида”ги шартномани корхона директори сифатида имзолаб, “Хатирчишаробсавдо” ИБУКга “Комсар” ОАЖдан 18.11.2016 йилдаги 406-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 70.348.500 сўмлик, “Наманганвино” АЖдан 30.11.2016 йилдаги 547-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 109.923.750 сўмлик, “Комсар” ОАЖдан 23.12.2016 йилдаги 475-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 65.631.625 сўмлик, “Наманганвино” АЖдан 28.12.2016 йилдаги 598-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 236.451.000 сўмлик, “Комсар” ОАЖдан 30.01.2017 йилдаги 43-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 84.010.000 сўмлик, “Афсона шароб” МЧЖдан 13.02.2017 йилдаги 133-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 67.306.500 сўмлик, “Комсар” ОАЖдан 17.02.2017 йилдаги 763-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 83.167.950 сўмлик, “Наманганвино” АЖдан 16.03.2017 йилдаги
111-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 80.010.000 сўмлик, “Наманганвино” АЖдан 16.03.2017 йилдаги 112-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 132.306.000 сўмлик, “Комсар” ОАЖдан 17.04.2017 йилдаги 160-сонли ҳисоб-фактура билан олиб келинган 83.176.000 сўмлик спиртли ичимликларни моддий жавобгар шахс сифатида қабул қилиб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш учун мазкур спиртли ичимликларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида муайян ҳаракатни содир этишдан тийилиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан қасддан бўйин товлаб келган.
Шунингдек, З.Хамидов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “Хатирчишаробсавдо” ИБУК директори ва директор ўринбосари лавозимларида ишлаб келиб, давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси ҳисобланиб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жиноий йўллар билан бойлик орттириш учун корхона мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида шу даврда корхона бош ҳисобчиси ва директори лавозимларида ишлаган К.Боғбеков ҳамда Хатирчи туман ДСИдан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “Олтин диёр” хусусий корхонасининг раҳбари Х.Хамроқулов билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, “Хатирчишаробсавдо” ИБУКга спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналардан олиб келинган ўзининг ихтиёрида бўлган 298.939.914 сўмлик спиртли ичимликларни сотишдан тушган маблағларни жиноий шериги Х.Хамроқулов билан тақсимлаб, 174.222.914 сўмини Х.Хамроқуловга бериб, 124.717.000 сўмини ўзига, шунингдек, базага олиб келинган 123.273.286 сўм спиртли ичимликларни сотиб, ўзи ва жиноий шериги К.Боғбеков ўртасида тақсимлаб, жами 422.273.000 сўмлик корхонанинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
“Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси масъул ходимлари томонидан қуйида бир қатор сабаб ва шароитлар яратилганлиги мазкур жиноятларнинг содир этилишига имкон яратган:

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling