Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси (имзо) (Ф.И.Ш.)
С Ў Р А Й М А Н:
Ушбу тақдимномани дарҳол вазирликнинг йиғилишида муҳокама қилиб, йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилашингизни; Тақдимномани муҳокама этиш вақти ва жойи ҳақида олдиндан Бош прокуратурага хабар беришингизни; Тақдимномани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ёзма равишда батафсил ахборот юборишингизни. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси (имзо) (Ф.И.Ш.) Терговчининг жиноятларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти юзасидан асосий ТАВСИЯЛАР Жиноят процессуал қонунчилигига мувофиқ терговчи ҳар бир тергов ҳаракатлари олиб борган жиноят иши юзасидан мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаши шарт. (ЖПК 296-модда). Шунга кўра, аниқланган барча жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритади. Тақдимноманинг нусхаси жиноят ишига қўшиб қўйилади (ЖПК 297-модда). Терговчининг ушбу тоифадаги ҳужжатини киритишдан кўзланган асосий мақсад: содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, шунга ўхшаш бошқа жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, қонунбузилишларининг бартараф этилишига эришиш; жиноятнинг мазмун-моҳиятини ва ҳар бир содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлигини кенг жамоатчиликка тушунтириш; жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш услублари бўйича аниқ тавсиялар бериш; профилактик таъсир ўтказиш ва жамоатчиликда қонунларга ҳурмат руҳини шакллантиришга йўналтирилган бўлиши зарур. Терговчининг тақдимномасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитлар, унга йўл қўйган шахслар ва уларнинг жавобгарлик масаласи, агар жиноят содир этилиши жараёнида муайян норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари бузилган бўлса, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тўлиқ номи ва талаблари аниқ акс эттирилиши лозим бўлиб, бу талаблар ушбу ҳужжатнинг ҳуқуқий ва мантиқий асосини ташкил этади. Тақдимнома сифатли расмийлаштирилиши ҳамда унинг матнида Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда бузилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури, номланиши, қабул қилинган куни ва тартиб рақами тўғри акс эттирилган бўлиши лозим. Мазкур ҳужжат матнида юридик терминлар ва бошқа жумлалар оддий, равон ва ҳамма учун тушунарли сўзлар билан изоҳланиши керак. Унда тилга олиниши лозим бўлган объектларнинг қисқартирилган номи бўлган тақдирда (масалан, ДСҚ – Давлат солиқ қўмитаси ва ҳоказо) ҳужжатнинг бошида мазкур объектнинг тўлиқ номи кўрсатилиши зарур, кейинги ўринларда унинг қисқартирилган номи ёзилиши мумкин. Шунингдек, тақдимнома юборилаётган объектнинг манзили аниқ кўрсатилиши ҳамда унда қайд этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, шунга йўл қўйган шахслар ва уларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш ваколатига эга бўлган орган ёки мансабдор шахсга юборилиши шарт. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома юборилган давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида терговчини хабардор қилиши шарт. Тақдимнома талаблари бажарилмаган ёки виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади. Ўзининг мавқе ва процессуал ҳужжатлар орасида тутган ўрнига кўра тақдимнома ҳар бир терговчининг ҳуқуқий онги, билим савияси, касбий қобилияти, шаъни ва қадр-қимматини ифодаловчи ҳужжатлардан бирига айланмоғи лозим. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling