Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Мирзо Улуғбек туман прокурори


Download 0.83 Mb.
bet79/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Мирзо Улуғбек туман прокурори
адлия маслаҳатчиси (имзо) А.Ахмедов
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири
Ж.Саматовгага
Олий таълим соҳасида содир этилган қонун бузилиши
ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият

яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида
Т А Қ Д И М Н О М А

Бош прокуратура томонидан 2014 йил ва 2015 йилнинг 1-чорагида республикамиздаги олий таълим тизимларида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ҳолатлари, содир этилган жиноятлар ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитлар таҳлил этилганда қуйидагилар аниқланди.


Жумладан, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёш авлод тарбиясига, хусусан, ёшларимизни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор бериб келинмоқда.
Бош Қонунимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояланиб, уларнинг билим олишлари, тарбияланишлари ва баркамол келажаги алоҳида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, хусусан, Конституциянинг 41-моддасида ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги давлат томонидан кафолатланиши белгилаб берилган.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан таълим муассасаларида ўқув жараёнининг давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилиши, ўқув услубий адабиётлар, моддий-техника ва ахборот базаси ҳамда юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
Таълим мамлакатимиз ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинганлиги боис, соҳавий йўналишда ўтказилаётган текширишларда асосий эътибор талабаларни олий ўқув юртларига қабул қилиш, уларни давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Прокуратура органлари томонидан ушбу соҳада ўтказилаётган текширишларда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонун талаблари тўлақонли равишда бажарилмай, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини жалб этиш, ўқув-лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар, янги авлод ўқув ва ўқув методик адабиётлар билан таъминлаш ва шу мақсадга йўналтирилаётган бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаш каби қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланган.
Жумладан, Тошкент фармацевтика институти талабалар турар жойи билан 55,1 фоизга, спорт заллари ва майдонлари билан 80 фоизга, ўқув аудиториялари билан 83 фоизга таъминланган.
Ёки Тошкент давлат шарқшунослик институтидаги мавжуд 498 та компьютерларнинг 61 таси ёки 12 фоизи маънавий ва техник жиҳатдан эскирганлиги, 43 таси ёки 8,6 фоизи техник носоз ва фойдаланишга яроқсиз эканлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан таълим сифатини оширишга, республика олий ўқув юртлари муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ижодий, илмий-педагогик фаолияти учун қулай шароитлар яратишга, педагог ходимлар меҳнатини баҳолаш ва рағбатлантиришнинг замонавий тизими жорий этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўтказилаётган текширишлар аксарият олий таълим муассасаларида ўқув интизоми сусайтириб юборилганлиги ва бу жараёнга масъул бўлган шахслар ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан келаётганлиги оқибатида талабаларнинг дарсларга тўлиқ қатнашмаслик ҳоллари кенг тус олганлигини кўрсатмоқда.
Жумладан, Тошкент фармацевтика институти Фармация факультети
5-курс 2/1-гуруҳида “Янги дори турларини яратишнинг назарий ва амалий асослари ҳамда дорилар технологиясини такомиллаштириш муаммолари” фани дарсида давомат 33 фоизни, 5-курс 1/1-гуруҳида 62,5 фоизни, Тошкент шарқшунослик институти 3-курс араб-инглиз гуруҳида “Араб тили” фанида 45 фоизни, 3-курс араб-немис гуруҳида “Араб тили” фанида 60 фоизни ташкил этган.
Мазкур институтда 2011/2012 ва 2012/2013 ўқув йилларида 120 нафар,
2014 ўқув йилида 63 нафар талаба 74 соатдан ортиқ сабабсиз дарс қолдирган бўлсада, уларни ўқишдан четлаштириш чоралари кўрилмаган.
Ёки, Наманган муҳандислик-технология институтининг муҳандислик-технология факультетидаги 16ау-13 гуруҳида 32 фоиз, кимё-технология факультетидаги 6ау-11 гуруҳида 46 фоиз талабалар дарсларга сабабсиз қатнашмасдан келаётганлиги аниқланган.
Шунга қарамасдан, дарсларга умуман қатнашмасдан, ўқув интизомини қўпол равишда бузаётган талабаларни ўқишдан четлаштириш чоралари кўрилмасдан, бундай салбий вазиятга эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари мавжуд.
Мисол учун, Фармация факультети 1-курс 4/2-гуруҳ талабаси М.Мирғиёсов 2011/2012 ўқув йилида “Инглиз тили” фани бўйича 40 соат дарснинг атиги
4 соатига қатнашиб, қолдирилган 36 соатлик мавзуларни 34 соатини ёки
94,7 фоизини 11.06.2012 йилда, яъни бир кунда катта ўқитувчи Р.Розиқовага топширган.
Бундай ҳолатлар Тошкент давлат шарқшунослик институти ва бошқа олий таълим муассасалари фаолиятида ҳам мавжудлиги аниқланган.
Ўтказилган ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, олий таълим муассасаларида таълим олувчи тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларнинг моддий таъминланиш аҳволи назоратдан четда қолмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2007 йилдаги “Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 247-сонли Қарори талаблари бузилиб, Бухоро давлат университети ва Бухоро муҳандислик технология институтида таълим олувчи тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган талабалар М.Маттиев, Ш.Имомова, М.Имомов ҳамда А.Давроновларга қонуний имтиёзлар қўлланилмаганлиги аниқланган.
Текшириш натижасига кўра ушбу талабаларга жами 27.100.000 сўмлик маблағларнинг тўланиши таъминланиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди ва бу борадаги хизмат вазифаларини бажармаган Бухоро давлат университети проректори А.Қодиров ва Бухоро муҳандислик-технология институти проректори Р.Ҳайитовнинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланган.
Шу билан бирга, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент фармацевтика институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Бухоро муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-технология институти ва бошқа олий ўқув юртларида меҳнат қонунчилиги талабларини кўплаб бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Олий ўқув юртларида юридик хизмат тўғри йўлга қўйилмаганлиги қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига сабаб бўлган.
Хусусан, Меҳнат кодексининг 118-моддасига асосан педагоглар учун ҳафтасига иш вақти 36 соатдан ошмаслиги белгиланган бўлсада, Тошкент давлат шарқшунослик институти ректорининг 30.11.2013 йилдаги буйруғи билан профессор-ўқитувчилар учун ҳар кунги иш вақти етти соатни ташкил этадиган олти кунлик иш ҳафтаси белгиланган.
Тошкент фармацевтика институти ректорининг 02.08.2013 йилдаги буйруғи билан тасдиқланган “Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун ташкил этилган ишонч телефон алоқасининг махсус линияси тўғрисида”ги Низомда мурожаатни кўриб чиқиш муддати 15 кун, қўшимча ўрганиш талаб этмайдиган мурожаатлар эса 10 кун муддат ичида кўриб чиқилиши ҳақидаги қонунга зид муддатлар белгиланган.
Прокуратура органлари томонидан 2014 йилда бевосита олий таълим муассасаларида “Таълим тўғрисида”ги қонун ижроси юзасидан 20 та текшириш ўтказилиб, натижасига кўра аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 21 та тақдимнома киритилган, қонун талабларига зид бўлган ҳужжатларга 61 та протест келтирилган, 18.000.000 сўмдан зиёд зарар ихтиёрий равишда қопланган ва 305 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Шунингдек, қўлланилган прокурор назорати ҳужжатлари орқали олий ўқув юртлари мансабдор ва масъул шахсларнинг 69 нафари интизомий, 5 нафари маъмурий, 4 нафари моддий жавобгарликка тортилган.
Интизомий жавобгарликка тортилганларнинг 1 нафари проректор, 10 нафари бошқарма ва бўлим бошлиқлари, 3 нафари факультет декани, 12 нафари кафедра мудирлари, 19 нафари профессор-ўқитувчилар, 24 нафари бошқа ходимларни ва маъмурий жавобгарликка тортилганларнинг 1 нафари проректор, 1 нафари бошқарма бошлиғи, 3 нафари бошқа ходимларни ташкил этади.
Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг дарсларга тўлиқ иштирок этишлари устидан талабчан назорат ўрнатилмаганлиги, шунингдек, дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишга оид чора-тадбирларнинг етарли даражада таъминланмаганлиги, уларни қонунларни ҳурмат қилиш ва унга итоаткор бўлиш руҳида тарбиялаш масалаларига оид профилактика тадбирлари лозим даражада ўтказилмаганлиги оқибатида бир қатор жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган.
Статистик маълумотларга кўра, 2014 йилда олий таълим муассасаларида таълим олаётган 433 нафар (2013 йилда 430 нафар) талаба томонидан турли хилдаги жиноятлар содир этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2013 йилга нисбатан
3 тага кўпайган.
Шу билан бирга 2015 йилнинг 1-чорагида 78 нафар талабалар томонидан содир этилган жиноятлар рўйхатга олинган.
Талабаларнинг 7 нафари (2013 йил 2, 2014 йил 5, 2015 йилнинг 3 ойи 0) қасддан одам ўлдириш ва унга суиқасд қилиш, 20 (9 9 2) нафари қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 43 (20 19 4) нафари қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 67 (26 37 4) нафари қасддан баданга енгил шикаст етказиш, 8 (8 0 0) нафари номусга тегиш, 6 нафари (4 2 0) ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, 23 (19 3 1) нафари босқинчилик, 10 (3 5 2) нафари товламачилик,
26 (17 7 2) нафари талончилик, 82 (36 37 9) нафари фирибгарлик, 92 (47 40 5) нафари ўғрилик, 113 (50 50 13) нафари безорилик ва 456 (192 228 36) нафари бошқа турдаги жиноятларни содир этган.
Назоратсизлик оқибатида 2014 йилда 5 (2) нафар талаба томонидан қасддан одам ўлдиришдек ўта оғир жиноятлар содир этилган бўлиб, 2013 йилга нисбатан
3 тага ёки 66,6 фоизга ортган.
Мисол учун, Навоий Давлат педагогика институти 3-босқич талабаси А.Бахриддинов шу институтнинг талабаси Н.Облоқулова билан бўлган унаштирув бекор қилинганлиги учун, ўч олиш ниятида 17.05.2014 йил соат 0530ларда Н.Облоқулова ижарада яшаётган Навоий шаҳар, Жанубий кўчаси, 7а-уй, 10-хонага ғайриқонуний равишда кириб, хонада ухлаб ётган Н.Облоқулова, Ҳ.Ниёзова ва М.Ҳасановага ҳамда уйнинг хоналарига бензин сепиб, гугурт ёрдамида ўт қўйган. Олган тан жароҳатлари натижасида Н.Облоқулова ва М.Ҳасанова касалхонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича А.Бахриддиновга ЖКни 97-моддаси 2-қисми “а, в, д, ж, о” бандлари ва бошқа моддалар билан айблов эълон қилиниб, суднинг ҳукмига кўра қонунийлик таъминланган.
Ёки, Жиззах политехника институтининг 3-курс талабаси Э.Алибеков 05.08.2014 йил соат 1500ларда таниши А.Турсуновга тегишли “Нексия-2” русумли автомашинасида Фориш туманига келиб, кира ҳақини бермаслик мақсадида уни синтетик ип билан бўғиб ўлдирганлиги учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Шу каби, Қарши Давлат университети 2-бочқич талабаси И.Бўриев 03.07.2014 йилда Миришкор туманида И.Рахматовни қасддан ўлдирганлиги учун озодликдан маҳрум этилган.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, талабалар ўртасида шахсни алдаб, ишончига кириб, ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини қўлга киритиш жиноятлари кўплаб содир этилмоқда.
Мисол учун, Жиззах Политехника институти 2-курс талабалари Т.Ваисов, Р.Рахмонов, Тошкент Автомобил йўллари институти 2-курс талабаси А.Бўронов 2014 йилнинг июнь-июль ойларида фирибгарлик йўли билан институт проректори О.Тўрақулов орқали ўқишга киритиб қуйишни ваъда қилиб, фуқаролар Ф.Мамарахимов, У.Хасанов ва Ж.Жумаевнинг ҳар биридан 300, шунингдек, Ш.Холбўтаев ва О.Абдурасуловнинг ҳар биридан 1000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги учун суд олдида жавоб беришган.
Ёки, Тошкент архитектура-қурилиш институти магистранти Чулиев Бахшилло фуқаро М.А.Норматованинг ишончига кириб, қизи Ш.Норматовани
2014 йил августда ўқишга киритиш учун фирибгарлик йўли билан 6000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Талабалар давомати устидан доимий назорат таъминланмаганлиги оқибатида улар томонидан дарс вақтида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган.
Мисол учун, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси Мусабоев Музроб Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
05.04.2013 йилдаги қарорига кўра, лицензиясиз фаолият кўрсатганлиги учун маъмурий жавобгар бўлишига қарамасдан, такроран 06.03.2014 йилда Н.Собировни 10.000 сўм эвазига Жиззах вилоятига олиб кетганлиги учун суд томонидан ЖКнинг 190-моддаси билан айбдор деб топилган.
Шу билан бирга олий таълим соҳасида фаолият кўрсатган айрим нопок инсонлар ўз манфаати йўлида, шахсий бойлик орттириш мақсадида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, моддий манфаатдорлик эвазига фуқароларни олий таълим тизимига ўқишга киритиш, талабалар фанни ўзлаштирганликлари ҳақида рейтинг баҳоларини қўйиш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилмоқдалар.
Олий таълим тизимининг мутасадди раҳбарлари томонидан қонунлар
ва бошқа соҳа фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ижроси устидан қатъий маҳкамавий назорат ўрнатилмаганлиги оқибатида муассаса раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда улар иштирокида содир этилган жиноятлар сезиларли даражада ортган.
Хусусан, прокуратура органлари томонидан 2013 йилда 25 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган бўлса,
2014 йилда бу кўрсаткич 65 нафар шахсга нисбатан 32 та жиноят ишларини ташкил этиб, жиноятлар сони 22 тага ёки 220 фоизга, жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 40 нафарга ортган.
Жорий йилнинг 1-чорагида эса бу соҳадаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 4 нафар ходимга нисбатан 4 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилган жиноят ишлари бўйича жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 42 (2013 й. 8 нафар, 2015 й. 1-чорагида
1 нафар) нафарини ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, 1 (10-0) нафарини ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қараш, 8 (4-0) нафарини мансаб сохтакорлиги ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш, 6 (0-1) нафарини фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш, пора беришга далолат этиш, 13 (3-2) нафарини пора олиш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш жиноятини содир этганлар ташкил этган.
Олий таълим соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари билан боғлиқ жиноятларнинг 6 (3-2) таси Бухоро, 4 (1-1) таси Тошкент шаҳри, 3 та Андижон
(0-0), Қашқадарё (2-0), Фарғона (1-0) ва Хоразм (0-0) вилоятлари,
2 тадани Навоий (3-0), Самарқанд (0-0), Сирдарё (0-0) вилоятлари
ва Қорақалпоғистон Республикаси (0), 1 тадани Жиззах (0-1) ва Тошкент
(0-0) вилоятлари ҳудудидаги олий таълим муассасалари ҳисобига тўғри келган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, олий таълим муассасаларида моддий-техник таъминот борасида ечимини кутаётган муаммолар мавжуд бўлса-да, айрим ҳолларда уларнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Жумладан, Гулистон давлат университети ректори Эминов Ашрап Мамурович ва бошқалар 2012-2013 йиларда мансабини суиистеъмол қилиб, 125.000.000 сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Республикамиз аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган
(17.375.600) ёшлар ташкил этган бўлиб, улар мамалакатимиз келажагини белгиловчи еткачи куч саналади. Уларни баркамол авлод сифатида шакллантириш ва тарбиялашда олий таълим муассасалари олдига долзарб вазифалар қўйилган бир пайтда, таълим-тарбияга масъул айрим шахслар томонидан бир қатор жиноятлар содир этилган.
Хусусан, олий таълим соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 7 (1-0) нафарини ректорлар, 5 (5-0) нафарини проректорлар, 20 (9-1) нафарини декан, каферда мудири ёки ўқитувчилар, 41 (10-1) нафарини моддий жавобгар
ва бошқа тоифадаги шахслар ташкил этган.
Мисол учун, Жиззах давлат педагогика институти собиқ ректори Дусматов Олимжон Мусурмонович ва бошқалар жами 220.500.000 сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳамда растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари учун суднинг 20.02.2015 йилдаги ҳукмига кўра озодликдан ва муайян муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, Олий таълим муассасаларининг мутасадди тармоқ раҳбарлари олий ўқув юртларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш ва талабаларга баҳо қўйишнинг қонунийлиги устидан доимий назорат ўрнатмаганлиги оқибатида профессор-ўқитувчилар томонидан абитуриентларни ўқишга қабул қилиш ва талабаларга баҳо қўйишда тамагирлик қилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Масалан,Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали ўқитувчиси Б.Нурабаев фуқаро Г.Эшниязовани ўқишга киритиб қўйганлиги эвазига
500 АҚШ доллари талаб қилиб, 100 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда ушланиб, суд қарорига кўра жиноий жавобгарликка тортилган.
Шу каби, Бухоро давлат университети ўзбек филологияси кафедраси мудири Илхом Ғаниев мазкур университет 2-босқич магистранти М.Фармоновадан илмий раҳбар сифатида унинг диссертацияси ишига тақриз ёзиб бериш, илмий ишни кафедра муҳокамасидан ўтказиш ва ҳимоя қилишда кўмаклашиш эвазига 01.04.2014 йилда 300 АҚШ доллари ва 550 минг сўмни пора сифатида олаётган вақтида ушланган. Шунингдек, у 2008 йил ноябрь ойларида мазкур университетнинг филология факультети 2-босқич талабаси У.Жалоловани ўзи яшаб келаётган уйга алдов йўли билан олиб бориб, уни ўлдириш билан қўрқитиб зўрлаб номусига теккан.
Тергов давомида тўпланган далилларга асосан И.Ғаниевга ЖКнинг
210-моддаси 2-қисми “в” банди ва 118-моддаси 3-қисми “д” банди билан айблов эълон қилинган ва суднинг ҳукмига кўра 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling