Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Жиноят ишини қўзғатган ҳолда алоҳида иш юритувига ажратиш


Download 0.83 Mb.
bet67/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Жиноят ишини қўзғатган ҳолда алоҳида иш юритувига ажратиш
ва тегишлилиги бўйича юбориш тўғрисида
Қ А Р О Р
____ йил _______ _______________
(кун, ой) (ҳудуд)


Миробод туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни


А Н И Қ Л А Д И М:


Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 22.09.2017 йил соат 2000ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шарқона кўчаси, 33-уйда яшовчи С.Исмаиловнинг мурдаси ўз уйида қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 22.09.2017 йилда Миробод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Юнусобод тумани, Мустақиллик кўчаси, 37-уйда яшовчи Т.Тўраев содир қилганликда гумон қилиниб, унинг уйида ўтказилган тинтувда, меҳмонхонасидаги шкаф ва ётоқхонасидаги сандиқдан Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан тақиқланган диний мазмундаги китоблар, тарқатмалар ва чет элдаги нашриётларда чоп этилган бошқа адабиётлар аниқланиб, ашёвий далиллар сифатида олинган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган терговда Т.Тўраевнинг ҳаракатларида фуқаро С.Исмоиловни қасддан ўлдирилганлик жиноятига алоқаси йўқлиги аниқланган.
Бироқ, Т.Тўраевнинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни сақлаш жинояти аломатлари мавжуд.
Шунга кўра, С.Исмаиловнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят ишидан Т.Тўраевга нисбатан жиноят иши қўзғатиб, алоҳида иш юритувига ажратиш лозим.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 331-336-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:


1. 15/1234-сонли жиноят ишидан Т.Тўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси билан жиноят иши қўзғатган ҳолда алоҳида иш юритувига ажратилсин ва жиноят ишига 15/1235 рақам берилсин.
2. 15/1234-сонли жиноят ишидан қуйидаги ҳужжатлар:
- жиноят иши қўзғатиш қарори (1 варақ) нусхалари;
- тинтув ўтказиш ҳақидаги қарор ва баённомалар (6 варақ) нусхалари;
- Т.Тўраевни сўроқ қилиш баённомалари (10 варақ) нусхалари;
- ҳимоячининг ордери (1 варақ) нусхалари;
- диншунослик экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарор ва экспертиза хулосаси
(9 варақ) нусхалари ажратиб олинсин.
3. Алоҳида иш юритувга ажратилган 15/1235-сонли жиноят иши терговга тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилсин.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling