Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Жиноят ишини ажратиш тўғрисида
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- А Н И Қ Л А Д И М
- Қ А Р О Р Қ И Л Д И М
Жиноят ишини ажратиш тўғрисида
Қ А Р О Р ____ йил _______ _______________ (кун, ой) (ҳудуд) Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М: Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 08.07.2017 йилда фуқаро З.Зарипов Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Машраб кўчаси, 18-уй, 7-хонадонда яшаб келиб, ўз яшаш уйида бангихона ташкил қилиб, фуқаро Х.Халимов ва М.Каримовларга 30.000 сўм эвазига мазкур хонадонда “героин” гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун шароит яратиб берган. Ўз навбатида, гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилиш учун келган фуқаролар Х.Халимов таниши М.Каримов билан ўзаро жанжаллашиб, “нимага сен героин учун камроқ пул бердинг, сени ўлдираман” деб, ёнида олиб юрган пичоқ билан М.Каримовнинг чап кўкрак қисмига, бўйин қисмига ва орқа бел соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Юқоридаги ҳолатлар бўйича туман прокуратураси томонидан 08.07.2017 йилда З.Зариповга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми билан, фуқаро Х.Халимовга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи З.Зариповнинг айбланувчи Х.Халимов томонидан содир қилинган қасддан одам ўлдириш жиноятига алоқаси йўқлигини, жиноят ишидан унга нисбатан ишни ажратиш Х.Халимовга нисбатан жиноят ишининг тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишига таъсир этмаслигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 332-моддасига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И М: 1. 15/1234-сонли жиноят ишидан З.Зариповни ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми билан айблашга оид қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, терговга тегишлилиги бўйича юбориш масаласини ҳал қилиш учун Миробод туман прокурорига юборилсин. 2. Жиноят ишидан қуйидаги ҳужжатлар: - жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор нусхаси (1 варақ); - ҳодиса жойини кўздан кечириш ва кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари ҳамда уларга илова қилинган схема ва фотожадвалларнинг нусхалари (17 варақ); - жиноят ишидаги З.Зариповнинг дастлабки тушунтириш хати, гувоҳ тариқасидаги сўроқ баённомаси, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиш ва ушлаб туриш тўғрисидаги қарорлар, гумон қилинувчини сўроқ қилиш баённомаси, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиш тўғрисидаги қарор, айбланувчини сўроқ қилиш баённомаси, эҳтиёт чора қўллаш ҳақидаги қарор ва суд ажримининг асл нусхалари (32 варақ); - жиноят ишидаги Х.Халимовнинг дастлабки тушунтириш хати, гувоҳ тариқасидаги сўроқ баённомаси, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиш ва ушлаб туриш тўғрисидаги қарорлар, гумон қилинувчини сўроқ қилиш баённомаси, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилиш тўғрисидаги қарор, айбланувчини сўроқ қилиш баённомаси, эҳтиёт чора қўллаш ҳақидаги қарор ва суд ажримининг нусхалари (32 варақ); - ашёвий далил тариқасида олиниб, махсус конвертга солиниб, муҳрланган ҳолда, туман прокуратурасининг ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақлаб турилган 2 дона 0,5 гр.ли шприц; - суд-тиббий ва суд-кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорлар, экспертиза хулосалари ва уларни таништириш баённомалари (35 варақ)нинг нусхалари ажратиб олинсин. 3. Алоҳида иш юритувига ажратилган жиноят ишига ____ рақами берилсин. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling