Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Download 0.83 Mb.
bet95/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

21/1234-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддатини


5 (беш) ойга қадар узайтиришни сўраб, Тошкент вилоят прокурорига илтимоснома киритилсин.
Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга
қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим
ишлар бўйича катта терговчиси
2-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов


Тошкент вилояти прокурори ҳузурида ўтказилган тезкор йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
20__ йил “ __ ” _______ Тошкент шаҳри

Раислик қилувчи:






Тошкент вилояти прокурори А.Ахмедов










Қатнашдилар:




Вилоят прокурорининг ўринбосари А.Арслонов, вилоят прокуратураси 21-бўлим бошлиғи Ш.Шукуров,
21-бўлим АМИБ катта терговчиси Б.Бекжонов ва терговчилари

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими иш юритувида бўлган “Янгийўл мелиоратив экспедицияси” мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан қўзғатилган 21/1234-сонли жиноят бўйича дастлабки тергов муддатини 5 ойга қадар узайтиришни сўраб киритилган илтимосноманинг муҳокамаси.


(вилоят прокуратураси 21-бўлим бошлиғи Ш.Шукуровнинг ахбороти)


МАЖЛИСНИНГ БОРИШИ:

Раислик қилувчи, вилоят прокурори А.Ахмедов йиғилишни кириш сўзи билан очди.


Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ш.Шукуровнинг маърузаси эшитилди.
Вилоят прокуратураси 21-бўлим терговчиси Б.Бекжоновнинг тушунтириш
ва изоҳлари тингланди.
Масалага вилоят прокурори А.Ахмедов якун ясади.


ҚАРОР:

Тезкор йиғилишни вилоят прокурори А.Ахмедов очиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масала билан таништириб, 21-бўлим бошлиғи Ш.Шукуровдан 21/1234-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддатини


5 ойга узайтиришнинг сабаб ва асосларини тушунтириб беришини сўради.
Бўлим бошлиғи Ш.Шукуров сўзга чиқиб, “Янгийўл мелиоратив экспедицияси” мансабдор шахслари ва бошқалар ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, мансаб сохтакорлигига йўл қўйган ҳолда давлат мулкини растрата ва ўзлаштириш йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан вилоят прокуратураси томонидан 23.01.2017 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси
3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганлиги, мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари 21-бўлим алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Б.Бекжонов томонидан олиб борилиб, “Янгийўл мелиоратив экспедицияси” бошлиғи вазифасини бажарувчи У.И.Хусанов 16.03.2017 йилда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида гумон қилинувчи тариқасида ушланиб, унга 18.03.2017 йилда ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг ажримига асосан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги, жиноят иши бўйича
3 ойлик дастлабки тергов муддати 23.04.2017 йилда якунлансада, “Янгийўл мелиоратив экспедицияси”, “Турдибек” ва “Янгийўл насл сервис” фермер хўжаликлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган қонунга зид хатти-ҳаракатларни қонуний далиллар билан исботлаш, уларнинг важларини текшириш ва қонуний тўхтамга келиш учун кўплаб тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини билдирди.
Шунинигдек, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари изчиллик билан ўтказилаётганлиги, сансоларликка йўл қўйилмаганлиги, шундай бўлсада иш ҳажми катта бўлганлиги сабабли қайд этилган тергов ҳаракатларини ўтказиш имкони бўлмагани, келгусида жиноят ишини айблов хулосаси билан тамомлаш ҳамда терговнинг тўлиқ, холисона ва ҳар томонлама адолатли ўтказилиб, барча айбдорларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини таъминлаш учун жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддатини 5 ойга қадар узайтиришни сўраб, илтимоснома билан мурожаат қилинганлигини маълум қилди.
Вилоят прокурори Ш.Р.Акбаров терговчи Ж.Б.Зариповга келгусида жиноят иши бўйича терговни тез, тўлиқ, холисона ва ҳар томонлама ўтказиб, сансоларликка йўл қўймаслик, иш бўйича айбланувчи У.Хасанов ва бошқаларнинг барча жиноий шерикларини аниқлаш, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, етказилган зарарни тўлиқ қоплаш ҳамда терговни тамомлаш чораларини кўриш ҳақида тегишли кўрсатмалар бериб, тезкор йиғилишга якун ясади.
Юқоридагиларга кўра тезкор йиғилиш

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling