Чилонзор туман
ИИБ бошлиғининг
биринчи ўринбосари
подполковник
(Ф.И.Ш.)га
Айбланувчини хорижий давлатдан олиб келишга сарфланган харажатлар ҳақидаги маълумотларни олиш тўғрисида
ТАЛАБНОМА
Тошкент шаҳар прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан “Silk road Uzbekistan” сайёҳлик фирмаси раҳбари Ж.Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми
“а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган 21/2231-сонли жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ж.Алиевга нисбатан 17.06.2017 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 175-моддаси 3-қисми “а” банди, 179-моддаси,
184-моддаси 3-қисми, 190-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми,
243-моддаси билан сиртдан айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.
Ж.Алиев 10.10.2017 йилда Санкт-Петербург шаҳрида ушланиб, Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича жазони ижро этиш федерал бошқармасига қарашли 47/4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
МДҲга аъзо давлатларнинг 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий
ва жиноий ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига биноан Ж.Алиевни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш ҳақидаги Бош прокуратуранинг мурожаати Россия Федерацияси Бош прокуратураси томонидан қаноатлантирилиб, 22.11.2017 йилда Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ва ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Хозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари якунланганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 318, 380-моддаларига мувофиқ айблов хулосасига илова қилинадиган маълумотномада суд чиқимларини кўрсатиш зарурлигини инобатга олиб, Ж.Алиевни хорижий давлатдан олиб келишга сарфланган харажатлар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |