Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


/1234-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддатини “беш” ойга қадар


Download 0.83 Mb.
bet94/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

21/1234-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов муддатини “беш” ойга қадар

У З А Й Т И Р А М А Н”




Тошкент вилоят прокурори
адлия катта маслаҳатчиси
А.Ахмедов
20 __ йил __________________ (кун, ой)


Дастлабки тергов муддатини узайтиришни
сўраб илтимоснома киритиш ҳақида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Тошкент вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, 2-даражали юрист Б.Бекжонов, 21/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни


А Н И Қ Л А Д И М:

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 06.02.1961 йилда Тошкент вилоятида туғилган У.Хусанов “Янгийўл мелиоратив экспедицияси” бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, ўзига ишониб топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги жиноятларини қуйидаги вақт, усул


ва ҳолатларда қасддан содир этган.
Жумладан, У.Хусанов 2014 йилдан 2016 йил 16 март кунига қадар “Янгийўл мелеоратив экспедицияси” бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, экспедицияга қарашли Янгийўл участкаси бошлиғи У.Рахматов, Янгийўл туманида жойлашган чорвачиликка ихтисослашган “Турдибек” ва пахта-ғаллачиликка ихтисослашган “Янгийўл насл сервис” фермер хўжаликлари мансабдор шахслари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, фермер хўжаликларининг ҳақиқий мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун тик қудуқларни ушбу фермер хўжаликлари жойлашган ерларга ўрнатилишига асос бўлмаган ҳолда бошқа мақсадларда ишлатиш учун уларнинг ер майдонларининг мелиоратив ҳолати ҳақида 13.08.2014 йилда расмий ҳужжат ҳисобланган нуқсон далолатномаси, ишчи гуруҳ хулосаси ва текширув далолатномаларини ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, қалбакилаштириб, ушбу сохта ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаментига тақдим қилишган.
Шундан сўнг, У.Хусанов ва бошқалар “Янгийўлэлектромелиосув” МЧЖ билан 18.03.2014 йилда 56-сонли шартномани тузишиб, унга кўра
229.179.486 сўмлик тик қудуқлар қуриш учун маблағларни жамият ҳисобига ўтказиб, тик қудуқ қурилишига эҳтиёжи бўлмаган “Турдибек” ва “Янгийўл насл сервис” фермер хўжаликларининг ер майдонларига қудуқлар қурилишига эришиб, давлатнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.
Мазкур жиноят иши бўйича У.Хусановга 16.03.2017 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона олиб бориш учун қуйидаги тергов ҳаракатларини, яъни:
- Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзсувлойиҳа” АЖ мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан
2015 йилдаги давлат дастурига Янгийўл туманининг Олтинсой ва Бобур СИУ ҳудудларига 2 дона мелиоратив тик қудуқларни қуриш тадбирининг ноқонуний киритилганлиги ва ушбу қудуқларнинг қурилишига йўл қўйилганлиги бўйича мазкур шахсларнинг шахси ва лавозим йўриқномаларига доир ҳужжатларни олиш ва ҳаракатларига тўла ҳуқуқий баҳо бериш;
- “Турдибек” фермер хўжалиги раҳбари О.Хатамов фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларини амакиси А.Хатамов билан биргаликда нақдлаштирганлиги ҳолати бўйича А.Хатамовнинг номида фирма ёки бирон-бир жамият мавжудлигини аниқлаш, нақдлаштириш фаолиятининг амалга оширилишига далолатчи сифатида иштирок этган АТИБ “Ипотека банк” “Гулзор” минибанки бош мутахассиси Ж.Ялгашевни фермер хўжалиги раҳбари О.Хатамов, амакиси А.Хатамов, “Асил” хусусий фирмаси раҳбари А.Қосимов ва бошқалар билан юзлаштириш ҳамда уларнинг ҳаракатларига тўла ҳуқуқий баҳо бериш;
- О.Хатамовнинг фермер хўжалигида боқилаётган чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, сотувдан тушган пул маблағларини банк ғазнасига топширмасдан, банкдан ташқари айланмасини амалга оширганлиги ҳолати бўйича ундан чорва молларини сотиб олган ва ноқонуний фаолиятга раҳнамолик қилган шахсларни аниқлаш;
- Вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Хатамов 2015 йил апрель ойида ваколати доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиб, ўғли О.Хатамов раҳбарлик қилаётган “Турдибек” фермер хўжалигида қурилиши режалаштирилган 1 дона тик қудуқни акаси А.Хатамов раислик қилаётган “Ориф-ал Карим” фермер хўжалиги ҳудудига ўтказилиши бўйича расмий ҳужжат ҳисобланган далолатномани Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаментининг мутахассиси Д.Маккашев, “Янгийўл мелиоратив экспедицияси” мутахассиси А.Абдурахмонов, участка бошлиғи У.Рахматов, Олтинсой СИУ раиси М.Имомовалар билан бирга сохталаштириб, уларни Департаментга тақдим қилганлиги ҳолати бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Хатамовни “Янгийўл мелиоратив экспедицияси” бошлиғи лавозимида ишлаган У.Хусанов ва далолатномани тузган шахслар билан юзлаштириш ҳамда уларнинг ҳаракатларига тўла ҳуқуқий баҳо бериш;
- жиноят иши бўйича айбланувчи шахслар доирасини аниқлаб, уларнинг айблилик масаласини ҳал этиш лозим бўлади.
Юқорида қайд этилган ҳар бир ҳолатларни синчковлик билан текшириб, уларга ҳуқуқий баҳо бериш лозимлигини, бу эса кўп меҳнат ва вақт талаб этишини, иш ҳажмининг кенглигини, келгусида бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддатини 5 (беш) ойга қадар узайтиришни сўраб Тошкент вилоят прокурорига илтимоснома киритиш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 314-316 ва 351-моддаларини қўллаб,

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling