Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга
Download 0.83 Mb.
|
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш
Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга
қарши курашиш бўлими катта терговчиси 2-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов Шахсни хорижий давлатдан олиб келтириш учун сарфланган харажатларни ундириш юзасидан ТАВСИЯЛАР Шахсни хорижий давлатдан олиб келтириш учун сарфланган харажатларни ундириш борасидаги ишни тўғри ташкил этиш мақсадида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: Тергов органлари ўз иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича хорижий давлатлардан айбланувчиларни олиб келишга сарфланган харажатларни жиноят қидирув тузилмаларидан маълумот олган ҳолда ЖПК 318, 380-моддаларига мувофиқ суд чиқимларига киритиб, айблов хулосасига илова қилинадиган маълумотномада кўрсатиши зарур. Прокурор айблов хулосасини тасдиқлашда тергов органи томонидан қонуннинг ушбу талабига риоя этилганлигини назорат қилиши ҳамда ишни судда кўриш жараёнида этап харажатларини ундириш масаласи юзасидан ЖПК 409-моддасига мувофиқ фикр билдириши лозим. Суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича ушлаб берилган шахсдан бундай харажатларни ундириш масаласи жиноят ишини судда кўриш жараёнида прокурор томонидан жиноят қидирув тузилмаларидан маълумот олган ҳолда ЖПК 409-моддасига мувофиқ ҳал қилиниши даркор. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.11.2009 йилдаги “Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 7-бандидаги тушунтиришга кўра, жиноят иши ярашув, амнистия акти ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши муносабати билан тугатилган тақдирда ҳам процессуал чиқимлар масаласи ажримда ҳал қилиниши керак. Тергов ва суд иш юритувидаги ишлар бўйича прокурор томонидан процессуал чиқим масаласида жиноят ишлари бўйича судларга алоҳида даъво киритишга ортиқча куч сарфлаш тариқасида қаралиб, суд ЖПК 320-моддасига кўра процессуал чиқимларни давлат ҳисобига ўтказиб, даъвони қаноатлантирмасдан қолдириши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Ҳукмни ижро этиш учун ушлаб берилган шахсдан процессуал чиқимларни ундириш масаласи прокурор томонидан жиноят қидирув тузилмаларидан маълумот олган ҳолда фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилиниши мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан ҳукмни қисман, яъни Жиноят кодекси айрим моддалари бўйича ёки айбловнинг айрим эпизодлари бўйича ҳукм қилишга оид қисмида ижро этиш учун ушлаб беришга розилик берилганда, процессуал чиқимларни ундириш масаласи ҳукм мувофиқлаштирилаётган вақтда ҳал қилиниши мумкин. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling