Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Айбланувчини унга кўрсатилган юридик ёрдам учун тўловдан озод қилиш


Download 0.83 Mb.
bet88/132
Sana23.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1386407
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   132
Bog'liq
Г У В О Ҳ Н И С Ў Р О Қ Қ И Л И Ш

Айбланувчини унга кўрсатилган юридик ёрдам учун тўловдан озод қилиш
ва ҳимоячи меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

Жиноят иши бўйича Миробод туман “Иссиқсув ишлаб чиқариш” унитар корхонаси ишчиси Х.Карабаев Миробод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Н.Камиловга хизмат вазифасини бажаришига фаол қаршилик кўрсатганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-модда 2-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.


Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасига асосан айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб, унитар корхонанинг
11.01.2018 йилдаги айбланувчи Х.Карабаевнинг ойлик иш ҳақига оид маълумотномаси ҳамда Олмазор туман, Себзор МФЙ комиссиясининг
12.01.2018 йилдаги хулосасига кўра, Х.Карабаев ва унинг оила аъзоларининг ялпи ойлик даромади энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан камлиги аниқланган.
Юқоридагиларга асосан, айбланувчи Х.Карабаевга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги, унинг қариндошлари ва ўзи юридик ёрдам учун ҳимоячи билан шартнома тузишга моддий имконияти1 бўлмаганлиги, юридик ёрдам учун ҳимоячига ҳақ тўланиши лозимлигини инобатга олиб, ЖПКнинг
36, 50-моддалари, 318-моддаси 1-қисми 4-банди ва шу модданинг 2-қисми қўлланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1. Айбланувчи Х.Карабаев моддий имконияти бўлмаганлиги сабабли юридик ёрдам учун тўловдан тўлиқ (ёки қисман) озод қилинсин.2.


2. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланган навбатчилик жадвалига асосан навбатчи адвокатлик тузилмасидан адвокат таклиф қилиниб, айбланувчи Х.Карабаевга юридик ёрдам олиш ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти таъминлансин.
3. Айбланувчи Х.Карабаевга бу ҳақда эълон қилиниб, унга ҳимоячи танлаш ҳуқуқи тушунтирилсин.
4. Адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2008 йилдаги 137-сонли қарорида белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бу чиқимларни маҳкумдан ундириш шарти билан тўлансин.1
5. Қарорнинг нусхалари ижро этиш учун адвокатлик тузилмаси ва Миробод туман молия бўлимига юборилсин.
6. Қарорнинг нусхаси маълумот учун туман прокурорига юборилсин.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling