«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§. Хизмат хоналарига киритиш тартиби


Download 1.31 Mb.
bet11/18
Sana30.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1403415
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
81-сонли буйрукдан кучирма

3-§. Хизмат хоналарига киритиш тартиби


94. Навбатчи сменанинг хизмат хоналарига қуйидаги шахслар киритилиши мумкин:


навбатчи смена хизматини текшириш учун келган шахслар;
ёнғин (авария, фалокат табиий офат) содир бўлганлиги ҳақида хабар бериш учун келган шахслар;
хизмат вазифаси юзасидан келган шахслар;
гарнизон бошлиғи билан келишилган ҳолда бўлинма фаолияти билан танишиш учун келган делегация аъзолари.
95. Бўлинмага келган барча шахслардан навбатчи смена бошлиғи келиш мақсадларини аниқлайди ва керак бўлса бўлинма раҳбари ёки унинг ўринбосари ҳузурига кузатиб қўяди.
96. Навбатчи смена бошлиғи навбатчи смена хизматини текшириш учун келган (шундай ҳуқуқга эга) шахслардан хизмат гувоҳномаларини, бошқа шахслардан эса текшириш ҳуқуқини берувчи ёзма кўрсатмани кўрсатишларини талаб қилади.
97. Кундузи ва кечқурун (тунги вақтдан ташқари) «Навбатчи смена қаддингни ростла!» деб, сменанинг навбатчилиги тўғрисида қуйидаги тартибда ахборот баради: «Ўртоқ майор, навбатчиликда биринчи смена, шахсий таркиб кун тартиби бўйича хўжалик (қандай ишлар билан машғуллиги) ишлари билан машғул (фавқулодда ҳодисалар рўй берган бўлса улар ҳақида ахборот беради). Навбатчи смена бошлиғи лейтенант Тошматов».


4-§. Навбатчи сменаларнинг алмашиш тартиби


98. Навбатчи сменаларнинг алмашиши уларнинг узлуксиз равишда доимий шай ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида ўтказилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:


смена алмашишга тайёргарлик кўриш;
хизматолди йўриқномаси;
навбатчиликни топшириш.
Хизматолди йўриқномаси ва навбатчиликни топшириш учун кетадиган вақт 30 дақиқадан ошмаслиги керак.
Хизматолди йўриқномасида навбатчиликни топшираётган ва қабул қилаётган сменаларнинг барча шахсий таркиби иштирок этади. Хизматолди йўриқномаси бўлинма раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан ўтказилади. Шахсий таркиб экипаждаги ҳисоб рақамларига, пост ва кузатув хизматига бириктирилганлигига қараб сафланади (12-илова).
99. Навбатчи сменаларнинг алмашиши гарнизоннинг барча бўлинмаларида гарнизон бошлиғи томонидан белгиланган бир вақтда амалга оширилади. Ёнғин хавфсизлиги йўналишидаги таълим муассасаларининг (марказлари) қисмларида навбатчи сменаларнинг алмашиш вақти, гарнизон бошлиғи билан келишган ҳолда таълим муассасаси бошлиғи томонидан белгиланади.
100. Смена алмашишга тайёргарлик кўриш вақтида навбатчиликни қабул қилувчи смена бошлиғи, бўлинма раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсдан йўриқнома, навбатчиликни топширувчи смена бошлиғидан эса бўлинманинг чиқиш ҳудудидаги тезкор вазиятни ўзгаришига оид маълумотларни олади, шундан сўнг хизмат китобини тўлдиради (13-илова).
101. Кун тартиби билан белгиланган вақтда навбатчиликни қабул қилувчи смена бошлиғи «Навбатчиликка» деб топширишга ва қабул қилишга буйруқ беради. Диспетчер 3 маротаба қисқа сигнал беради. Навбатчиликни қабул қилувчи ва топширувчи сменаларнинг шахсий таркиби махсус кийимларини киядилар, шахсий анжомларини тақиб, бўлинма раҳбари томонидан белгиланган жойда сафланадилар. Ҳимояланган газниқобларнинг 1-сонли текшируви навбатчиликни қабул қилувчи смена шахсий таркиби томонидан, смена бошлиғининг раҳбарлиги остида, смена алмашишга тайёргарлик кўриш вақтида амалга оширилади.
102. Смена алмашишга тайёргарлик кўриш вақтида навбатчиликни қабул қилувчи смена бошлиғи қуйидагиларни амалга оширади:
смена шахсий таркибини тўлиқлигини ва хизматни олиб боришга тайёрлигини текширади;
шахсий таркибнинг ташқи кўринишини ва хизмат кийимларини кийиш қоидаларига риоя этилишини, махсус кийимлари ва шахсий анжомларининг ҳолатини текшириб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;
шахсий таркибни экипажларга ҳисоб рақамлари бўйича бириктириб, ички хизматни олиб борувчиларни эълон қилади ва зарурият бўлганда пост ва кузатув хизматини олиб бориш учун ходимларни тайинлайди;
шахсий таркибни ўз хизмат вазифаларини билишини текширади;
ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилик ва ёнғин ўчириш автомобилини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалари борлигини текширади;
шахсий таркиб эътиборига гарнизондаги ва бўлинманинг чиқиш ҳудудидаги тезкор вазият тўғрисидаги маълумотларни етказади;
техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома ўтказади.
103. Навбатчиликни топширувчи смена бошлиғи ўтган навбатчилик давомида хизматни олиб борилишига якун ясаб, ходимларнинг бажарган ишларига баҳо беради, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш йўлларини кўрсатади.
104. Навбатчиликни қабул қилувчи смена бошлиғи, навбатчиликни топширувчи смена бошлиғига хизматолди йўриқномасига тайёрлиги тўғрисида хабар беради. Ушбу хабарни олгач, навбатчиликни топширувчи смена бошлиғи, смена шахсий таркибини махсус кийимларни кийган ва анжомларни таққан ҳолда, навбатчиликни қабул қилувчи смена шахсий таркиби қаршисида сафлайди ва сафнинг ўнг томонига туради.
105. Навбатчиликни қабул қилувчи смена бошлиғи, бўлинма раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс олдига бориб, қуйидаги шаклда ахборот беради: «Ўртоқ майор, биринчи смена навбатчиликка тушиш учун тайёр. Биринчи смена бошлиғи лейтенант Тошматов» ва сафга туради.
Бўлинма раҳбари сафга яқинлашганда навбатчиликни топширувчи смена бошлиғи: «қаддингни ростла! текисланиш ўрта-га!» командасини беради ва «Ўртоқ майор, учинчи смена навбатчиликни топшириш учун тайёр!» деб ахборот беради. Бўлинма раҳбари навбатчи сменаларнинг шахсий таркиби билан саломлашгач, «Эркин тур!» командасини беради. Навбатчиликни қабул қилувчи смена шахсий таркибини тайёрлигини текширади, навбатчиликни топширувчи смена томонидан хизматни қандай олиб борилганлигини баҳолайди, хизматни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар беради. Шундан кейин «Навбатчи сменалар ТЕКИСЛАН! РОСТЛАН! Навбатчиликни топшириш ва қабул қилиш учун ТАРҚАЛ!» командаларини беради. Ушбу команда бўйича шахсий таркиб сменани топшириш ва қабул қилишга киришадилар.
Навбатчиликни қабул қилувчи смена бошлиғи шахсан ва экипаж командирлари орқали ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлар, алоқа воситаларини текшириб олади, хизмат хоналари ва ҳудуднинг ҳолатини кўздан кечиради ва навбатчи смена хизмат ҳужжатларини қабул қилиб олади.
Навбатчиликни топширувчи смена бошлиғи навбатчи смена хизмат ҳужжатларини топшириш вақтида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
106. Навбатчиликни қабул қилувчи смена шахсий таркиби ёнғин ўчириш техникаларидаги асбоб-анжомлар, алоқа воситалари ва хабарлаш тизимлари ва хизмат ҳужжатларини рўйхат бўйича қабул қилиб олади шунингдек, хизмат хоналари, жихоз ва мебелларни, буюмларни ҳамда қисм ҳудудининг ҳолатини кўздан кечириб чиқади.
Заҳирадаги ёнғин ўчириш автомобиллари, навбатчиликни қабул қилиб олувчи смена бошлиғининг кўрсатмаси бўйича экипаж командирлари, ҳайдовчилар ва ёнғин ўчирувчилар томонидан қабул қилиб олинади.
107. Навбатчиликни топшириш ва қабул қилиш натижалари бўйича ҳайдовчи ва ёнғин ўчирувчилар экипаж командирларига, экипаж командирлари эса смена бошлиғига ахборот берадилар.
Диспетчерлар ва пост жойида сменани топширган ёнғин ўчирувчилар ҳамда ички хизматда бўлган шахслар бевосита ўзларининг смена бошлиқларига ахборот берадилар. Масалан: «Ўртоқ катта лейтенант, ёнғин ўчириш автомобили, асбоб-анжомлар рўйхат бўйича тўлиқ ва соз ҳолда топширилди (қабул қилинди). Экипаж командири сержант Турсунов».
108. Ахборотларни қабул қилгач, смена бошлиқлари хизмат китобининг тегишли бандларини тўлдирадилар.
Навбатчи сменаларнинг алмашганлиги тўғрисида смена бошлиқлари бўлинма раҳбарига ахборот берадилар. Масалан: «Ўртоқ майор, капитан Толипов навбатчиликни қабул қилиб олди (топширди)».
109. Смена бошлиқларидан навбатчиликни топширилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни олгач, бўлинма раҳбари хизмат китобидаги ёзувларни текширади, навбатчиликни қабул қилиб олувчи сменанинг хизматга тақсимлаш варақасини тасдиқлайди ва смена топширилганлиги тўғрисидаги сигнални бериш тўғрисида оғзаки буйруқ беради.
Смена топширилганлиги тўғрисида сигнални бериш тўғрисида буйруқни олгач, диспетчер иккита қисқа сигнал беради.
Навбатчиликни топширувчи сменанинг ГТҲХ гуруҳи шахсий таркиби ёнғин ўчириш автомобилларидан ҳимояловчи газниқобларини олиб, навбатчиликни қабул қилиб олган смена шахсий таркиби эса ҳимояловчи газниқобларини навбатчиликга қўяди.
Шу вақтдан бошлаб навбатчиликни топширувчи смена шахсий таркиби навбатчилик хизматидан озод деб ҳисобланади.
110. Навбатчиликни қабул қилиб олгандан сўнг навбатчи смена бошлиғи, куч ва воситаларни бошқариш хизматига гарнизон бошлиғи томонидан белгиланган шаклда навбатчи сменанинг куч ва воситалари тўғрисида маълумот беради.
111. Сменаларнинг навбатчилик алмашиш вақтида смена топширилганлиги тўғрисидаги команда берилгунга қадар «ХАВФ» хабари берилган ҳолатларда ёнғинга навбатчиликни топширувчи смена шахсий таркиби чиқади, навбатчиликка тушувчи смена шахсий таркиби бўлинма раҳбарининг кўрсатмасини олгунга қадар қисмда қолади.
Сменалар алмашадиган вақтда навбатчиликни топширувчи смена шахсий таркиби ёнғинни бартараф этиш учун чиққан бўлса, навбатчиликка тушувчи смена шахсий таркиби ёнғин жойига олиб борилади ва ЁЎР ёки куч ва воситаларни бошқариш хизматининг рухсати билан ишлаётган сменани алмаштиради.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling