«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§. Ёнғин ўчириш техникалари ва шахсий таркибни жойлаштирилиши


Download 1.31 Mb.
bet9/18
Sana30.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1403415
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
81-сонли буйрукдан кучирма

1-§. Ёнғин ўчириш техникалари ва шахсий таркибни жойлаштирилиши

80. Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларида навбатчи смена учун меъёрий ҳужжат талаблари асосида хизмат хоналарини бўлиши назарда тутилиши керак.


81. Навбатчи смена хонасида, гаражда, ўқув синфида ва шахсий таркиб учун белгиланган бошқа хоналарнинг кўринарли жойида қуйидагилар осиб қўйилган бўлиши керак:
-шахсий таркибни тартиб рақами бўйича вазифалари;
-дарс жадвали;
-ички хизматдаги шахсларнинг вазифалари;
-ёнғин ўчириш техникаларининг шартли ва чизма белгилари;
-ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари;
-кун тартиби;
-зарур йўриқномалар.
82. Дам олиш хонаси навбатчи смена шахсий таркибининг сонига қараб, бир шаклдаги кушеткалар (топчан, кроват ёки кресло) билан 100 фоизга ҳамда кучайтирилган хизматга ўтилишини эътиборга олиб 50 фоизли заҳира ҳисобидан таъминланган бўлиши керак.
83. Шахсий таркибнинг ечиниб-кийиниш хонаси бўлинма шахсий таркибини 100 фоиз таъминлаш ҳисобидан кийим-кечакларни, махсус кийим ва анжомларни ҳамда шахсий гигиена воситаларини сақлаш учун шкафлар билан таъминланган бўлиши керак.
84. Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмининг гаражида навбатчи смена шахсий таркибини 100 фоиз таъминлаш ва кучайтирилган хизматга ўтишни эътиборга олиб, 50 фоиз захирани назарда тутган ҳолда махсус кийимларни сақлаш учун жовонлар ўрнатилган бўлиши керак.
85. Барча хизмат хоналарида мавжуд буюмларнинг рўйхати бўлиши керак.
86. Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмининг олди тарафида бўлинманинг номи ёзилган пештахта ва навбатчи смена мансабдор шахсларини чақириш учун товушли сигнал бўлиши керак. Ёнғин хавфсизлиги қисми биносининг олдидаги кўчага светофор ва тегишли йўл белгиларини ўрнатиш тавсия этилади.
87. Навбатчи смена шахсий таркибига тегишли шахсий транспорт воситаларини қисм худудида жойлаштириш тартиби қисм раҳбарияти томонидан белгиланади. Шахсий транспорт воситаларини гаражга ва бинонинг олди тарафига жойлаштириш таъқиқланади.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling