«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»
Download 1.31 Mb.
|
81-сонли буйрукдан кучирма
2-§. Ички тартиб қоидалари88. Навбатчи сменаларнинг кун тартиби тезкор вазиятни, маҳаллий ҳамда об-ҳаво шароитини эътиборга олган ҳолда гарнизон бошлиғи томонидан белгиланади (11-илова). 89. Навбатчи смена шахсий таркиби йил фаслига қараб белгиланган хизмат кйимида хизматни олиб боради. Ички хизматдаги ходимлар албатта бош киймида, кўкрак нишонларини таққан ҳолда бўлишлари керак. 90. Навбатчи смена шахсий таркиби хизматни олиб бориш давомида қисм ҳудудида бўлиши керак. Навбатчи смена бошлиғи шахсий таркибни қисм худудидан фақатгина хизматга тааллуқли топшириқларни бажариш учунгина чиқишларига рухсат бериш ҳуқуқига эга. Бўлинмада белгиланган кун тартибига шахсий таркиб томонидан риоя этилмаслигига йўл қўйилмайди. «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низоми» билан белгиланган тартибда ёнғинларни бартараф этиш учун чиқиш ҳолатлари бундан мустасно. 91. Навбатчи сменанинг хизмат хоналари тунги вақтларда навбатчи чироқлар билан ёритилиши шарт. 92. Қисм ҳудуди ва хизмат хоналарини тоза ва озода сақлаш ҳамда қисмнинг ҳаётий фаолиятини таъминлашга қаратилган бошқа ишларни бажариш навбатчи смена шахсий таркибининг зиммасига юклатилади. 93. Ёнғинни бартараф этишдан ёки ёнғин ўчириш амалий тактик машқ ва машғулотидан қайтиб келгандан сўнг навбатчи смена бошлиғининг бевосита назорати ва иштирокида навбатчи сменани доимий шай ҳолатга келтириш ишлари амалга оширилади, бунда: ҳайдовчилар автомобилларни ёқилғи билан тўлдирадилар (ёқилғи қуйиш ишлари қисм худудидан ташқарида амалга оширилса экипажнинг барча шахсий таркиби чиқади); навбатчи смена экипажларининг шахсий таркиби зарурат бўлганда ёнғин ўчириш асбоб-анжомларини, сув енгликларини ва шахсий анжомларини алмаштирадилар, ёнғин ўчириш автомобилларини ёнғин ўчириш воситалари билан тўлдирадилар (ёнғин ўчириш автомобилларини доимий шай ҳолатга келтириш ишлари 10 дақиқадан ошмаган вақт ичида бажарилиши шарт); ҳайдовчилар ва шахсий таркиб ёнғин ўчириш автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарадилар; навбатчи смена бошлиғи ёнғин ўчириш техникаларини доимий шай ҳолатга келтирилганлиги, навбатчи сменани чақириқларга чиқишга тайёрлиги тўғрисида куч ва воситаларни бошқариш хизматига ахборот беради; барча шахсий таркиб шахсий гигиена амалларини бажарадилар. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling