«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§. Объектларни ёнғиндан муҳофаза қилувчи бўлинмаларда навбатчи смена хизматини ташкил этишнинг алоҳида хусусиятлари


Download 1.31 Mb.
bet13/18
Sana30.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1403415
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
81-сонли буйрукдан кучирма

6-§. Объектларни ёнғиндан муҳофаза қилувчи бўлинмаларда навбатчи смена хизматини ташкил этишнинг алоҳида хусусиятлари

119. Муҳофаза этилаётган объектнинг ёнғинга қарши ҳолатини навбатчилик даврида узлуксиз назорат қилиш мақсадида, ҳар бир қисмда объектнинг алоҳида хусусиятлари ва ишлаш тартибини эътиборга олган ҳолда участка, сектор, пост ва кузатув йўналишларидаги хизматни ташкил этиш тартиби белгилаб қўйилган бўлиши керак. Кучайтирилган хизмат тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунлари ташкил этилади.


120. Навбатчи смена бошлиғи хизматни олиб бориш вақтида объектдаги навбатчи ва махсус хизматлар билан доимий алоқада бўлиши, улар орқали объектдаги вазиятни билиб туриши ва уни барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўриши керак. Навбатчи смена бошлиғи, пост ва кузатув хизматидаги ходимлар ҚДХ билан алоқада бўлиб туришлари шарт.
121. Муҳофаза этилаётган объект Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмидан бир километрдан узоқда жойлашган бўлса, тунги вақтларда ёки юзага келган вазиятни эътиборга олиб, мақсадли текширувларни ўтказиш учун экипажни ёнғин ўчириш автомобилида юборишга рухсат этилади. Бу вақтда экипаж ҚДХ ёки МДХ билан доимий алоқада бўлиши шарт.


7-§. Пост ва дозор хизмати

122. Объектда Ёнғин хавфсизлиги хизмати постларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни бўлинма раҳбари қабул қилади ва бу ҳақда гарнизон бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.


123. Навбатчи смена шахсий таркиби постларга смена бошлиғи томонидан, технологик жараённинг мураккаблиги ва инсон саломатига зарарлилигини эътиборга олган ҳолда, бир ойдан кўп бўлмаган муддатга бириктирилади. Тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда бўлинма раҳбарига постга ёнғин ўчириш автомобилини 72 соатдан ошмаган муддатга қўйишга рухсат этилади. ЁХХнинг юқори турувчи бошлиғи қарорига кўра ёнғин ўчириш автомобили постга бундан узоқ муддатга ҳам қўйилиши мумкин.
124. Тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунлари ёнғинларни олдини олиш ишларини кучайтириш мақсадида навбатчи смена шахсий таркиби ҳисобидан кузатув хизмати ташкил этилади.
125. Объектнинг ёнғинга қарши режимини, ёнғинни ўчириш ва хабарлаш тизимларининг созлигини, очиқ олов билан боғлиқ ишлар ўтказилаётган жойларни мақсадли текширувини амалга ошириш мақсадида кузатувчилар белгиланган йўналишларга юборилади. Кузатувчининг йўналишда хизмат олиб бориш вақти 2 соатдан ошмаслиги керак.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling