«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§. Таянч масканларини ташкил этиш тартиби ва тамойиллари


Download 1.31 Mb.
bet17/18
Sana30.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1403415
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
81-сонли буйрукдан кучирма

1-§. Таянч масканларини ташкил этиш тартиби ва тамойиллари

162. ДЁХХ ҳудудий бошқарув органлари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ билан келишилган қарорларига асосан I, II ва III даражали таянч масканлари ташкил этилади.


163. Таянч масканлари даражасига қараб мазкур Низомнинг 15 иловасига асосан ёнғин ўчириш техникалари, ўчириш воситалари, асбоб-анжомлар ва жиҳозлар билан жамланади.
Ҳудудида кимё саноати объектлари, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари, технологик жараёнида кучли таъсир этувчи заҳарли, портловчи ва инсонлар ҳаётига хавф солувчи бошқа моддалар ишлатиладиган корхоналар, сув хўжалиги ва мудофаа аҳамиятига эга объектлар ҳамда тарихий ёдгорликлар ва ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган бошқа объектлар жойлашган республика ва вилоят марказларида I-даражали таянч масканлари ташкил этилади.
Ҳудудида ҳаёт маромини таъминловчи объектлар (ун заводлари, сув тозалаш иншоотлари ва бошқалар) ҳамда вилоят миқиёсида аҳамиятга эга бўлган ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган шаҳар ва туман марказларида II-даражали таянч масканлари ташкил этилади.
қолган шаҳар ва туманларда шунингдек, аҳоли яшаш пунктларида худудий бўлиниш тамойили асосида III-даражали таянч масканлари ташкил этилади.
164. Негизида таянч маскани ташкил этилган бўлинма (отряд, қисм) бошлиғи унинг фаолиятига раҳбарлик қилади.
165. Таянч масканларининг сони қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳудудида алоҳида муҳим объектларнинг мавжудлигини, ёнғин ўчириш техникалари ва ўчириш воситаларидан ёнғинларни бартараф этишда самарали фойдаланиш имконияти бўлишини, керакли мутахассисларнинг борлигини ҳамда маҳаллий шароитларни эътиборга олган ҳолда аниқланади.
166. Таянч масканлари ҳудудий ва объектларга тегишли бўлиши мумкин.
Ҳудудий таянч масканлари ДЁХХнинг ҳудудий бўлинмалари (отряд, қисм) негизида ташкил этилади.
Объектларга тегишли таянч масканлари ДЁХХ худудий бошқарув органи билан тегишли корхоналар (ташкилотлар) ўртасида тузилган шартномаларга асосан ДЁХХнинг объектларни муҳофаза қилувчи бўлинмалари (отряд, қисм) негизида ташкил этилади.
167. Таянч масканларини ташкил этиш, тегишли ДЁХХ ҳудудий бошқарув органлари раҳбарларининг буйруқлари билан эълон қилинади ва буйруқда таянч масканини ташкил этишдан кўзланган мақсад ва унинг жойлашган жойи, унинг кимларга бўйсуниши, хизмат кўрсатиш ҳудуди, қўшимча равишда ёнғин ўчириш техникалари билан таъминланиши ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
168. Негизида таянч масканлари ташкил этилган ДЁХХ бўлинмаларининг (отряд, қисм) раҳбарлари:
таянч масканига тегишли техникалар, асбоб-анжомлар, ёнғин ўчириш воситалари ва бошқа моддий бойликларнинг ҳолатини назорат қиладилар;
ДЁХХ бўлинмалари шахсий таркибига таянч масканига тегишли техникалардан фойдаланиш усулларини касб тайёргарлиги бўйича қўшма машғулотлар, гарнизон миқиёсида ёнғин ўчириш амалий-тактик машқлари ўтказиш ҳамда хизмат кўрсатиш ҳудудини, ушбу ҳудудда жойлашган объектларни тезкор-тактик жиҳатдан ўрганиш, ўқув йиғинлари ва бошқа гарнизон миқиёсидаги тадбирларни ташкил этиш орқали ўргатишни таъминлайдилар;
шахсий таркибни хабарлаш режаларини ишлаб чиқадилар, гарнизон ва навбатчилик хизматидан бўш бўлган шахсий таркибни таянч маскани техникаларидан фойдаланган ҳолда бартараф этиладиган катта ва мураккаб ёнғинларга жалб этишни таъминлайдилар;
таянч масканига тегишли техникалар, асбоб-анжомлар, ўчириш воситаларидан уларни ишлатиш қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда фойдаланишни, моддий бойликларни эҳтиёткорлик билан сақланишини, техника ва асбоб-анжомларни ўз вақтида синовдан ўтказилишини ташкил этадилар;
мазкур Низомнинг 16-иловасида кўрсатилган таянч маскани хизмат ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиб борилишини таъминлайдилар;
таянч масканига тегишли техникаларни белгиланган вақтда доимий шай ҳолатга келтириш, асбоб-анжомлар, ўчириш воситаларидан қисқа муддат ичида фойдаланиш имконини беришни таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширадилар.
169. Негизида таянч маскани ташкил этилган бўлинмада (отряд, қисм) зарур алоқа воситаларига эга бўлган диспетчерлик хизмати ташкил этилади. Диспетчерлик хизмати ҳудудий гарнизон куч ва воситаларни бошқариш хизмати, хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган бўлинмалар (отряд, қисм) ҳамда қўшни таянч масканлари диспетчерлик хизмати билан доимий алоқада бўлиши керак. Шунингдек, таянч маскани диспетчерлик хизмати билан хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган алоҳида муҳим объектлар, ҳаёт маромини таъминловчи хизматлар ўртасида тўғридан-тўғри телефон алоқаси бўлиши шарт.
170. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг ижро этувчи хокимият, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларинин қарорларига кўра, ДЁХХнинг тегишли ҳудудий бошқарув органлари билан келишилган ҳолда хўжаликлараро таянч масканлари ташкил этилиши мумкин.
Хўжаликлараро таянч масканларининг негизи (базаси) бўлиб, республика, шаҳар ва туманларга бўйсунувчи корхона ва ташкилотлар, қишлоқ жойларида эса йирик фермер ва деҳқон хўжаликлари, акциядорлик жамиятлари ҳисобланади.
171. Таянч масканларининг ёнғин ўчириш техникалари, жихозлари ва моддий-техника воситалари дахлсиз ҳисобланади ва улар белгиланган жойларда сақланади ва мазкур Низом билан белгиланган тартибда ишлатилади.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling