Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Ахборот алмашини жараёнининг оддий модели
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
Ахборот алмашини жараёнининг оддий модели
Бизнесда хам, бошқа холларда хам ахборотни олиш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланишдан ташқари кундан-кунга хаётнинг барча жабхаларида ўсиб бораётган ахборот оқимлрини тартибга солиш мухим ахамият касб этади. Корхона рахбари ахборот оқимларида «жуда кўп» ва «жуда кам» ахборот чегарасини аниқлаб олиши лозим. Гап шундаки, ахборот оқимининг жуда катталиги доим хам муваффақият ва фаровонликни англатавермайди. Ахборот хажми жуда катта бўлса, айниқса корхона фаолияти учун бевосита алоқаси бўлмаган ахборотлар кўпинча ишга халақит бериб, ишлаб чиқариш стратегиясида чалашликларни келтириб чиқариши мумкин бўлади. Шу сабабли зарур ахборотлар синчиклаб танлаб олиниши ва уларнинг самарали қўлланиши таъминланиши лозим. Замонавий фан ва амалиёт ахборотни қуйидагича таснифлайди: объект бўйича – махсулот (товар) сифати, унинг ресурслар си\ими, бозор инфратузилмаси кўрсаткичлари, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражаси, жамоанинг ижтимоий ривожланиши, атроф-мухит мухофазаси ва хоказолар; кимга қарашли бўлиши бўйича –мехнатни ра\батлантириш, ташкли қилиш, режалаштириш, башорат қилиш ва бошқаришга; ахборотни бериш шакли бўйича – вербал (о\заки) ахборот ва новербал (техник ва бошқа воситалар ёрдамида) ахборот; вақт бўйича – доимий, шартли-доимий, ўзгарувчан ва шарли-ўзгарувчан; ахборотни бериш режими бўйича – тартибга солинувчи ва тартибга солинмайдиган, муддатли, сўров бўйича, мажбурий ва хоказо; ахборотни бериш усули бўйича – сунъий йўлдош орқали, электрон, телефон орқали, ёзма ва хоказо; ахамияти бўйича – иқтисодий, техник, ижтимоий, сиёсий, халқаро ва хоказо; бошқарув объектининг субъектга муносабати бўйича – корхоналар ўртасида, корхона ичичда бўлимлар ва хизматлар ўртасида, рахбарият ва бажарувчилар ўртасида. Ахборот сифатига қўйилувчи асосий талаблар: ўз вақтидалик; шубхасидлик; етарлилик; ишончлилик; адреслилик; долзарблик; кўп марта фойдаланиш имконияти; хуқуқий жихатдан тў\рилик ва қоунчилик талабларига мос даражада ошкоралик. Айтиш керакки, бозор иқтисодиётининг ривожланиш ва бизнес чегараларининг кенгайиш шароитларида ахборот, ахборот технологиялари, компьютерлар тоора кўпроқ ахборот бизнеси сохасига, тадбиркорлик фаолиятининг янги йўналишига айланмоқда. Банклар, биржалар, аудиторлик ва бошқа компаниялар билан бир қаторда ахборот бизнеси бозор инфратузилмасини ривожлантиради ва унинг муваффақиятли фаолият кўрстаишига хизмат қилади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling