Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Бизнеснинг ахборот асослари
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «коммуникация»
3.3. Бизнеснинг ахборот асослари
«Ахборотга эга бўлган одам дунёни бошқаради» деган ибора бугун хаммага маълум. Энг умумий кўринишда ахборот бу табиатда, жамиятда ва иқтисодий хаётда рўй бераётган ходиса ва жараёнлар холатидан дарак берувчи хабарлардир. У амалиётда одатда миш-миш ва гумонлардан тортиб то оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган расмий материаллар, статистика маълумотлари ва илмий нашрларгача турли манбалардан маълумотлар олиш йўли билан амалга оширилади. Ишончли ва етарли ахборотга таянувчи бизнес одатда кўпроқ муваффақиятга учрайди. Шунингдек, асимметрик ахборот хам мавжуд бўлиб, унда бизнес қатнашчиларининг бир қисми эга бўлган мухим ахборотлардан бошқа манфаатдор шахслар бехабар бўлади. Шу сабабли бизнесда тижорат сири деган тушунча мавжуд бўлиб, фирма ва компаниялар ўз муваффақиятини таъминлаш билан бирга ай\оқчиликнинг техник, савдо ва инновацион каби турларига қарши курашадилар. Бу жихатдан бильярд ўйинининг устаси ва бу ўйин билан энди танишган киши ўртасидаги ўйин қизиқиш уй\отади. «Уста» одатда ўз махоратини яширишга харакат қилади ва дастлабки паллада рақибига ўйинни бой бериб боради. Агар у бошқача йўл тутганида у рақибини дархол «ютган» ва кейинроқ навбатдаги ўйинлар ёрдамида 5-10 баравар кўпроқ олиши мумкин бўлган юту\идан ажралиб қолган бўлар эди. Шу йўл билан «уста» ўзини қулай рақиб билан таъминлаб олади, чунки ўйинга муккасидан кетган киши кейинги ўйинда ёки эртаси кун албатта \алаба қозониш иштиёқида юради. Бундан ташқари, «уста» ўз рақиби билан ўйнаётган пайтда хам томошабинларни кузатиб боради ва улар орасидан осон пул топиш илинжида юрганларни аниқлаб олишга харакат қилади. Бильярдхонага ташриф бкюрувчилар қанчалик тез «уста»нинг асл махоратини билиб олса, унинг доимий ташриф буюрувчилардан осонгина пул ютиб олиш имкониятлари шунчалик тез йўқолади. Бу эса «уста» учун хақиқий инқирозни англатади, шундан сўнг у ўзини хеч ким танимайдиган ва билмайдиган бошқа бильядхона излаб топишга мажбур бўлади. Агар у бу ерда қолаверадиган бўлса, ахён-ахёнда келиб турувчи нотаниш одамлар устидангина \алаба қозониши мумкин бўлади. Бильярд ўйинида кузатилган холат ахборотнинг қанчалик мухим ахамиятга эга эканлиги яққол кўрсатади. Юқорида айтилганлар бизнес ўз мохиятига кўра ютуққа, фойда ёки даромад олишга йўналтирилган, рақибларни алдашга асосланган экан деган фикрга олиб келмаслиги лозим. Аксинча, бизнес, айниқса, цивилизация шароитларида истеъмолчилик талабини сифатли ва чин кўнгилдан қондиришга асосланади. Шу сабабли ишончли барқарор ахборот манбаларини топиш талаб қилинади, чунки бозордаги вазият тез-тез ўзгариб туаради (истеъмолчилар истаклари, талаб ва таклиф, ижтимоий тенденциялар ва нарх-навонинг ўзгариши). Ахборот таъминоти бизнес самарадорлиги таъминлаш ва қабул қилинувчи қара\орларнинг асосланганлигининг мухим омили хисобланади. Ахборот таъминоти динамикада жараён сифатида «коммуникация» тушунчаси такрибига кириб, унинг асоида корхона рахбарияти самарадорлиги юқори қарорлар қабул қилиш учун ахборотга эга бўлади ва уни бевосита бажарувчиларга етказади. Агар коммуникациялар яхши йўлга қўйилмаган бўлса, ходимлар корхона рахбарияти улардан нима истаётганлигини тушунмаслиги, антижада ўзаром уносабатларга путур етиши мумкин. Амалиётнинг кўрсатишича, корхона рахбари ўз вақтининг 50-80% қисмини коммуникацияга сарфлайди. Бу билан у биринчидан, ишлаб чиқаришни бошқаришда ўз ролини бажариш, иккинчидан ахборот алмашинишда иштирок этиш ва шу асосда бошқарувнинг барча функциялари бўйича тў\ри қарорлар қабул қилиш учун шу\улланади. Бунда замонавий компьютер техникаси мухим роль ўйнайди, чунки унинг ёрдамида зарур ахборотларни минг марталаб тезроқ қайта ишлаш ва узатиш мумкин. Бироқ ахборот асослари ва улардан фойдаланишни фақат корхона рахбариятига «бо\лаб қўйиш» нотў\ри бўлур эди. Рахбарият учун у асосан воқеа-ходисалардан хабардор бўлиб туриш учун керак бўлади. У кўпроқ махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш стратегиясини белгилашдан ташқари, янгиликлар киритиш диффузияси, яъни корхона (фирма) доирасидан ташқарига ундай фойдаланиш имкониятлари ва истеъмолчилар учун махсулот бериши мумкин бўлган фойда хақидаги маълумотларни тарқатиш билан шу\улланувчи маркетинг хизматларига керакдир. Янги махсулот (янгилик киритиш) бозор шароитларида корхонанинг яшовчанлиги учун зарур шарт хисобланиши сабабли истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида ўзаро алоқа қандай ўрнатилиши, махсулот ва унинг истеъмолчилар томонидан бахоланиши тў\рисидаги ахборотлар қай тарзда амал қилишини тушунишга ўрганиш зарур. Бунда унинг амалда бозордаги махсулотлардан фарқ қилиши ёки қилмаслиги умуман ахамиятга эга эмас. Энг мухими бу махсулот аслида қандай, у хақда истеъмолчилар қандай фикрда эканлигидир. Айнан шу ишлаб чиқариш диверсификацияси ва бизнес чегараларини кенгайтириш учун мухи замин хисобланади. Шу сабабли янгиликлар киритиш диффузиясида иложи борича тезроқ мустақил ахборот манбаларини жалб қилиш ва улардан махсулот хақида объектив бахолар олиш керак бўлади. Натижалар ижобий бўлганда истеъмолчиларнинг янгиликни қабул қилиш жараёни бошлангани ва одамларда бу махсулотга талаблар пайдо бўлаётгани хақида гапириш мумкин бўлади. Агарда натижалар салбий бўладиган бўлса, у холда янги махсулотга истеъмолчилар талаби пайдо бўлиши учун у билан ишлашнинг яна бир босқичи олдинда турган бўлади. Бунда доимо махсулотнинг янгилик даражаси ва унинг аввалги махсулотларга ўхшашлиги ўтрасида мувозанатни сақлашга интилиш лозим. Ахборот алмашини жараёнида тўртта асосий элементни ажратиб кўрсатиш мумкин: Жўнатувчи – \ояларни яратувчи ёки ахборот тўпловчи ва уни жўнатувчи шахс. Хабюар, зарур холларда рамзий белгилар ёрдамида кодланган ахборот. Ахборот узатиш воситаси, канали. Харидор, яъни ахборотни олувчи шахс. А хборот алмашини жараёни моделини қуйидагича акс эттириш мумкин: Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling