Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Бизнес-режани тайёрлаш босқичлари
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи босқичда
4.2. Бизнес-режани тайёрлаш босқичлари
Мавжуд илмий ва услубий адабиётлар бизнес-режани ишлаб чиқиш учун ягона тў\ри йўл йўқлигига алохида эътибор қаратади. Бизнес-режанинг таркиби, тузилмаси, кўрсаткичлари ва бошқа жихатлари одатда корхонанинг хажми (қуввати), йўналиши, иқтисодий ва молиявий холати, шунингдек, гап ўз ишини энди бошлаётган тадбиркорлик ёки мавжуд корхона хақида бораётганлигига бо\лиқ бўлади. Агар гап барча ташвишлар ўз ишини бошлаш ва бунинг учун зарур бўлган бошлан\ич капитални, жумладан, банк кредитлари хисобига шакллантириш билан бо\лиқ бўлган тадбиркорлик хақида борса, бизнес-режанинг мазмуни ва уни тайёрлаш босқичлари битта (умумий) кўринишга эга бўлиши, янгиликлар киритиш ёки банкрот ёқасида турган корхона хақида борадиган бўлса бошқа кўринишга эга бўлади. Шундай бўлсада, хар қандай бизнес-режада танланган бизнес концепцияси очиб берилувчи, таклиф қилинаётган махсулот, иш ёки хизматларниг ўзига хослиги тавсифланувчи, шунингдек, истиқболда олиниши лозим бўлган фойда (даромад) ва бизнесни кенгайтириш акс эттирилувчи бўлимлар мавжуд бўлади. Хўжалик амалиётининг далолат беришича, умуман режалаштириш, ва хусусан бизнесни режалаштириш икки босиқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда бизнес-режанинг лойиха варианти ишлаб чиқилиб, унда ўтган йилда эришилган натижалар тахлили ва келгуси йиллар учун ўз имкониятларини бахолаш хисобига дастлабки хисоб-китоблар амалга оширилади. Бизнес-режа барча хисоб-китобларда белгиланган технологик жараёнларга, ички захиралардан тўлиқ фойдаланишга асосланиши хамда зарур холларда ташкилий ва техник-иқтисодий тадбирлар билан мустахкамланиши лозим. Ушбу босқичда чиқариладиган махсулотга жамият эхтиёжлари ва бозор талабини аниқлаш катта ахамиятга эга. Гап шундаки, жамиятнинг аниқланган эхтиёжларидан ташқари истеъмолчилар махсулотни харид қилиш учун сарфловчи ва корхона ушбу эхтиёжларни қондириш учун махсулот ишлаб чиқаришга сарфловчи ресурсларнинг чекланганлиги хам мавжуд. Шунинг учун «эхтиёж - ресурслар» бо\лиқлиги бизнес-режанинг асосий бў\ини хисобланади. Эхтиёжларни аниқлаш корхонани истеъмолчилик талабига эга бўлмаган махсулот чиқариш учун харажатлар сарфлашининг олдиини олади, талаб қилинувчи ресурслар хисоб-китоби эса хато ва камчиликларга йўл қўймайди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling