Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Режалаштирилаётган бизнесни су\урталаш
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
5.3. Режалаштирилаётган бизнесни су\урталаш
Су\урталаш – бозор инфратузилмасининг мухим элементи бўлиб, фуқароларнинг ва хўжалик субъектларининг мулкий манфаатларини химоя қилиши кўзда тутилади. Су\урталаш су\урталовчининг манфаатларини учинчи шахслар эътирозларидан хамда бу шахсларнинг ўз манфаатларини хам химоя қилади, чунки су\урталовчининг моддий имкониятларидан қатъи назар етказилган зарарни қоплаш кафолатланади. Су\урталашни хуқуқий жихатдан тартибга солиш хар бир мамлакатда давлат томонидан белгилаб қўйилувчи қонун ва қоидаларга асосан амалга ошриилади. Масалан, Францияда уч қисмдан иборат бўлган Су\урта кодекси мавжуд. Унинг биринчи қисмида қонун нормалари, иккинчи қисмида хукумат қарорлари мавжуд бўлса, учинчи қисми бошқа маъмурий идораларнинг кўрсатмалардиан иборат. Буюк Британияда суд жараёнлари су\урта хуқуқининг манбаи хисобланади. А+Шда хам шундай холатни кузатиш мумкин. Швейцарияда эса су\урта хуқуқининг асосий манбаи 1908 йилда қабул қилинган ва кейинчалик маълум бир ўзгартиришлар киритилган «Су\урта шартномаси тў\рисида»ги қонун хисобланади. Россияда су\урта муносабатлари аввало Фуқаролик кодекси хамда 1997 йил 31 декабрда қабул қилинган «Россия Федерациясида су\урта ишини ташкил этиш тў\рисида»ги қонун билан тартибга солинади. Су\урталаш Ўзбекистонда хам ривожланмоқда. мустақиллик қўлга киритилгандан сўнг, 1993 йилнинг майида «Су\урталаш тў\рсида»ги қонун, 2002 йилнинг апрелида эса ўз таркиби ва бажарувчи вазифалари бўйича жахон стандарти талабларига яқинлашган «Су\урта фаолияти тў\рисида»ги янги қонун қабул қилинди. Республикамиз су\урта тизимини бугунги кунда «Ўзбекинвест» Миллий су\урта компанияси, «Кафолат» давлат-акциядорлик су\урта компанияси, «Мадад» су\урта компанияси ва бошқалар намоён қилади. Су\урталаш махсус фан сохаси ва хўжалик амалдиёти бўлганлиги сабабли бу ерда су\урталашнинг тизим сифатидаги мохиятига чуқур кириб бормаймиз. Су\урталашни фақат бизнесни қўллаб-қувватлаш хамда уни табиий офатлар, иқтисодий нобарқарорлик, учинчи шахсларнинг айби каби сабаблар билан юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш ва зарарларнинг олдини олиш имконияти сифатида кўриб чиқамиз, холос. Бизнес, ишлаб чиқариш ёки фаолиятнинг бошқа бир тури, айниқса катта миқдорда моддий ва молиявий ресурсларни жалб қилиш билан бо\лиқ бўлиши доим хам муваффақият ёки ютуқнинг гарови бўла олмайди. Бу маълум даражада таваккалчилик хам бўлиб, бизнес тили билан айтганда олдиндан су\урта қилиниши лозим. Бизнес ва тадбиркорлик одатда су\урт объекти бўлмайди. Су\урта тизими бутун дунёда асосан уч йўналишни назарда тутади: шахсий су\урта, мулк су\уртаси ва жавобгарликни су\урталаш. Бизнес сохасида моддий қадриятлар, мулк ва юк, депозитлар, тижорат рисклари ва бошқалар су\урта объекти вазифасини бажаради. Рисклар, уларни бахолаш ва башорат қилиш билан бо\лиқ масалалар бизнес-режани тайёрлашда хам, келгусида уни амалга оширишда хам мухим ахамият касб этади. Гап шундаки, инвесторлар, банкирлар ва бошқа кредиторлар одатда корхона ёки тадбиркор олдида ишлаб чиқаришни ташкил этишда қандай муаммолар вужудга келиши ва улар бундай вазиятлардан қай тариқа чиқиб кетишини билишни истайдилар. Буни бахолаш одатда муайян фаолият турига ёки бугунги тил билан айтганда мўлжалланаётган бизнес-лойиханинг миқёсига бо\лиқ бўлади. Су\урталаш мажбурий тарзда икки томоннинг – су\уртачи ва су\урталанувчининг иштирок этиши, шунингдек, белгиланган су\урта бадалини назарда тутиши сабабли су\урталанувчи, бизнинг холатда корхона ёки тадбиркор томонидан бу ишнинг барча жихатларини чуқур ўйлаб кўриш лозим бўлиб, бу бадаллар асосида келгусида умумий су\урта жам\армаси шаклланади. Хусусан, қуйидагиларни амалга ошириш зарур: вужудга келиши мумкин бўлган барча рискларни аниқлаш; хар бир рискнинг вужудга келиш эхтимолини аниқлаш; улар натижасида етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини хисоблаш; уларни вужудга келиш эхтимоли бўйича ажратиш; йўл қўйиш мумкин бўлган риск даражасини белгилаш ва вужудга келиш эхтимоли ушбу чегарадан паст бўлган барча рискларни бир четга суриб қўйиш. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling