Ызбекистон республикаси олий ва ырта
Ички даромадлилик нормаси
Download 3.32 Mb.
|
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)
Ички даромадлилик нормаси муайян инвестиция лойихасининг дисконт ставкаси ёрдамида ифодаланувчи даромадлилик даражасини тавсифлайди, унга кўра пул оқимларининг келажакдаги қиймати инвестиция мабла\ларининг хозирги қийматига келтирилади. Ички даромадлилик нормасини соф келтирилган даромад дисконтлаш жараёнида нолга келтирилувчи дисконт ставкаси сифатида хам тавсифлаш мумкин.
Мисол. Юқорида кўриб чиқилган инвестиция лойихалари маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг ички даромадлилик нормасини хисоблаб чиқамиз. «А» лойихаси бўйича пул оқимининг хозирги қиймати (8758 долл) икки йил ичида инвестиция мабла\лари (7000 долл) миқдорига келтирилувчи дисконт ставкасини топиш керак. Бу кўрсаткич 11,9% га тенг бўлиб, мазкур лойиханинг ички даромадлилик нормаисни акс эттиради. «Б» лойихаси бўйича пул оқимининг хозирги қиймати (8221 долл) икки йил ичида инвестиция мабла\лари (6700 долл) миқдорига келтирилувчи дисконт ставкаси 5,2%ни ташкил қилади. Ички даромадлилик номрасини солиштиришда шуни кўриш мумкинки, «А» лойихасида бу кўрсаткич икки марта кўп бўлиб, унинг «Б» лойихасига қараганда устунлиги катта эканлигидан далолат беради. «Ички даромадлилик нормаси» кўрсаткичини тавсифлашда шунга эътибор қаратиш керакки, у солиштирма бахолаш учун энг тў\ри келувчи кўрсаткич хисобланади. Бунда солиштирма бахолаш нафақат инвестиция лойихалари доирасида, балки ундан кенг миқёсда хам қўлланиши мумкин (масалан, инвестиция лойихаси бўйича ички даромадлилик нормасини компаниянинг жорий хўжалик фаолияти жараёнида фойдаланилувчи активларнинг фойдалилик даражаси билан; инвестициялар фойдалилигининг ўртача нормаси билан; муқобил инвестициялаш бўйича фойдалилик нормаси солиштириш ва хоказо). Бундан ташқари, хар бир компания ўзининг инвестиция риски даражасини хисобга олган холда ўзи учун инвестиция лойихаларини бахолашда ички даромадлилик нормасининг мезон кўрсаткичини белгилаши мумкин. Ички даромадлилик нормаси пастроқ бўлган лойихалар автоматик равишда реал инвестициялар самарадорлигига мос келмаслиги сабабли рад қилинади. Бундай кўрсаткич инвестиция лойихаларини бахолаш амалиётида "ички даромадлилик нормасининг йўл қўйиш мумкин бўлган ставкаси" номини олган. «Ички даромадлилик нормаси» кўрсаткичи шунингдек, бошқа номларга хам эга, масалан, «инвестициялар рентабеллик нормаси», Internal Rate of Return (IRR). Юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичларнинг барчаси ўртасида ўзаро алоқа мавжуд. Шу сабабли реал инвестициялар самарадорлигини бахолашда бу кўрсаткичларни комплексли равишда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шундай қилиб, компьютер клуби мисолида кўриб чиқилган лойиха бўйича кўрсатиладиган хизмат турлари ва уларнинг тарифларидан келиб чиқиб, клуб кўрсатувчи хизматлар таннархи ва хизмат кўрсатишдан келиб тушувчи пул тушумини хисоблаб чиқамиз (14-жадвал). 14-жадвал. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling