Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Download 3.32 Mb.
bet78/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

12.2-жадвал


Инвестиция лойихалари бўйича пул оқимларининг хозирги қийматини хисоблаш



Йиллар

Инвестиция лойихалари

10% ставкали«А»

12% ставкали «Б»

Келажакдаги қиймат

Дисконт-лаш коэффициенти
1/(1+i)n

Хозирги қиймат

Келажакдаги қиймат

Дисконт-лаш коэффициенти
1/(1+i)n

Хозирги қиймат

1 –йил

6000

0,909

5454

2000

0,893

1786

2 –йил

4000

0,826

3304

3000

0,797

2391

3 –йил

-

-

-

3000

0,712

2135

4 –йил

-

-

-

3000

0,636

1908

Жами

10000

-

8758

11000

-

8221



Пул оқимларининг хисоб-китоб қилинган хозирги қийматини хисобга олган холда соф келтирилган даромадни аниқлаймиз. Биринчи лойиха бўйича: 8758-7000қ1758 А+Ш долл. США. Ккинчи лойиха бўйича эса: 8221-6700қ1521 А+Ш долл. США. Шундай қилиб, кўриб чиқилаётган лойихалар бўйича соф келтирилган даромад кўрсаткичларини таққослаш шуни кўрсатадики, «А» лойихасининг «Б» лойихасига нисбатан самарадорлиги юқори (гарчи «А» лойихаси бўйича инвестиция қилинувчи мабла\ миқдори кўпроқ, уларнинг келажакда пул оқими сифатида қайтиши «Б» лойихасига қараганда камроқ бўлсада).
«Соф келтирилган даромад» кўрсаткичини тавсифлашда бу кўрсаткични инвестиция лойихаларини солиштирма бахолашдан ташқари, уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқли мезони сифатида хам қўллаш мумкин. Соф келтирилган даромад кўрсаткичи нолга тенг ёки манфий бўлган инвестиция лойихаси рад қилиниши озим, чунки у киритилган капитал учун инвесторга қўшимча даромад келтирмайди. Соф келтирилган даромад кўрсаткичи нолга тенг ёки мусьат бўлган инвестиция лойихалари инвесторнинг капиталани кўпайтиришга хизмат қилади.
Бу кўрсаткичнинг камчилиги қуйидагича: дисконтлаш учун танлаб олинган фоиз ставкаси (дисконт ставкаси) одатда бутун инвестиция лойихаси даври учун ўзгармас деб қабул қилинади. Аслида эса келажакда иқтисодий шарт-шароитларнинг ўзгариши билан бу кўрсаткич хам ўзгариши мумкин. Бироқ, ушбу кмчиликка қарамай, инвестициялар самарадорлигини бахолаш кўрсаткичлари тизимда қўлланувчи бу кўрсаткич хорижий мамлакатлар амалиётида ишончли хисобланади.
«Соф келтирилган даромад» кўрсаткичи амалиётда бошқа бир неча хил ном билан хам аталади: «интеграл самара», «соф келтирилган (ёки соф замонавий) қиймат», «Net Present Value (NPV)», «соф келтирилган самара».

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling